Туркия давлати АҚШнинг Истанбулдаги порташ ҳақидаги ҳамдардлик мактубини танқид қилди
Туркия ИИВ Истанбулдаги портлаш омили ва айбдори сифатида аёл қўлга олинганини ва портлаш учун Курдистон ишчилар партияси масъул эканини ҳам иддао қилди.
Кеча сайёҳлар гавжум бўлган Истанбул кўчаларидан бирида юз берган портлаш оқибатида 81 киши жабрландли. Уларнинг 50 нафари касалхонадан чиқарилган, беш киши реанимацияда ётибди, икки киши — оғир аҳволда. Ҳалок бўлганлар сони олти кишига етган.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Туркия ИИВ раиси Сулаймон Сойлу Истанбудаги матбуот анжуманида Истанбулнинг Тақсим майдонидаги Истиқлол кўчасида бомба қолдирган гумонланувчини қўлга олингани ҳақида гапириб бу портлаш учун жавобгарликни Туркия Курдистон ишчилар партияси ўз зиммасига олган.
Сулаймон Сойлу АҚШ ҳукуматини ушбу портлаш айбдорларини қўллаб-қувватлагани ва Истанбул аҳолисини ўлдиргани учун танқид қилиб Вашингтоннинг ушбу портлаш муносабат билан Туркия ҳукумат ва халқига ҳамдардлик мактуби асли жиноятчининг жиноят жойига қайтишдир деб изоҳлади.
Туркия ИИВ бошлиғи Суаймон Сойлу мамлакат полицияси Истанбул марказида содир этилган терактга алоқадор 22 кишини ҳибсга олганини маълум қилди.