декабр 15, 2022 16:16 Asia/Tashkent
  • ҲАМОС: Эрон давлати Фаластин қаршилигининг ҳаққи ҳимоячисидир
    ҲАМОС: Эрон давлати Фаластин қаршилигининг ҳаққи ҳимоячисидир

Фаластин Исломий қаршилик ҳаракати /ҲАМАС/ матбуот котиби Эрон ислом республикасининг Фаластин қаршилигининг қўллаб-қувватллашда муҳим рол ўйнаганини тасдиқлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Фаластин Исломий Қаршилик ҳаракати /ҲАМОС/ матбуот котиби Ҳозим Қосим кеча қилган чиқишида Эроннинг Фаластин қаршиликларни қўллаб-қувватлашдаги муҳим рол туфайли ҲАМОС Эрон ислом республикаси байроғини байрамни нишонлашда кўтарганини айтди. ҲАМОС ташкил топганига 35 йил тўлди.

HAMAS ҳаракати матбуот котиби Ғазодаги Ҳамоснинг юбилейига бағишланган девор расми муҳим бирлик хабарини ўз ичига олгани ҳамда араб ва ислом давлатларининг умумий байроғи тасқдиланганини ҳам таъкидлади.

Фаластин исломий қаршилик ҳаракати /ҲАМОС/ ташкил топганининг 35 йиллиги кеча ўн минглаб фаластинликлар, сиёсий кучлар ва ҲАМОС ҳаракатининг Ғазодаги ҳарбий қаноти шаҳид Изуддин Қассом баталонлари иштирокида нишонланди.

ҲАМАС бутун Фаластин ерлари сионистик режим ишғолидан озод қилинмагунича қаршилик кўрсатишнинг асосий тамойилига амал қилади.

Ёрлиқ