Туркия мудофаа вазири АҚШни террорчи гуруҳларни қўллаб-қувалашни тўхтатишга чақирди
Туркия мудофаа вазири Анқара давлатнинг ҳарбий амалиёти фақат террорчиларга қарши ва ҳеч бир давлатга таҳдид солмайди деб иддао қилди.
Жорий йилнинг 20 ноябрдан Туркия давлат армияси терроризмга қарши кураш баҳонасида Сурия ва Ироқнинг шимолий ҳудудларига ҳаво ва артиллерия ҳужумларини кучайтирди. Истанбулдаги Истиқлол хиёбонида юз берган портлаш ва Анқара давлатининг бу портлашда Курдистон Ишчилар партиясини айблаани ортидан Туркия давлат армияси Сурия ва Ироқдаги ПКК позицияларига ҳужумларини бошлади. Аммо Курдистон ишчилар партияси Истанбулдаги порлашга алоқадорлигини рад этган.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Туркия мудофаа вазири Хулуси Акар АҚШдан минтақадаги террорчи гуруҳларни қўллаб-қувватлашни тўхтатишини сўради.
Хулуси Акар шунингдек Анқара ҳарбий кучлари асосан ўз мудофаа саноатига таянади деб қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз Сурия ТИВ раҳбари ўинбосари Башор Аж-Жаъфарий жорий йилнинг сентябр ойида бу мамлакатдаги инқирознинг чўзилиши сабаблари ҳақида АҚШ террочиларни қўллаб-қуваталаб Сурия халқининг ресурсларини ўғирламоқда, Турия эса террорчилар транзити орқали бузғунчи рол ўйнамоқда деб эълон қилганди.