Сионистик режим фаластинликлар уйларини бузиб ташламоқда
Сионистик режим ўзининг босқинчилик сиёсатларини амалга ошириш давомида Иордан дарёсининг ғарбий соҳилада бир оиланинг уйини бузиб ташлади
Сионистик режим ўзининг босқинчилик сиёсатларини амалга ошириш давомида Иордан дарёсининг ғарбий соҳилада бир оиланинг уйини бузиб ташлади. Қудс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Сионист ҳарбийлари бугун чоршанба куни эрталаб Қуддусда бир фаластинлик хонадоннинг уйини қуриш учун рухсатномаси йўқлиги баҳонасида бузиб ташлашди. Бошқа томондан эса, сионистик режим ҳарбий кучлари ишғол этилган Фаластин юртининг жанубидаги ал-Ироқиб минтақадаги Фаластинликларга қарашли бўлган қишлоқларни бутунлай бузиб ташлаб ер билан яксон қилишди. Сионист ҳарбийлари мазкур қишлоқларни бузишганидан кейин ушбу маҳллаларда яшайдиган аҳолисининг мол-мулкини жумладан автомобилларини мусодара қилишди. Қуддусда Интифоза ҳаракатлари бошланганидан кейин Сионистик режим томонидан Фаластинликларнинг уйларини бузиб ташлаш ҳаракатлари янада шиддатли тус олди.