декабр 30, 2022 14:37 Asia/Tashkent
  • Ироқда ИШИД террорчи гуруҳининг яна 6 жангариси йўқ қилинди
    Ироқда ИШИД террорчи гуруҳининг яна 6 жангариси йўқ қилинди

Ироқ Қуролли кучлари бош қўмондони матбуот котиби бу мамлакат шақида ИШИД террорчи гуруҳининг 6 нафар террорчи йўқ қилинганини маълум қилди.

ИШИД террорчи гуруҳи Ироқда мағлубиятига учраганига қарамай, бу террорчи гуруҳининг қолдиқлари пойтахт  Бағдоднинг бир қисмида ҳамда Диёла, Найнаво, Салоҳиддин, Киркук ва Анбор вилоятида ҳамон мавжуд.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича,Дажла телеканали сайтининг хабар қилишича, генерал Яҳё Расул ўз баёнотида Ҳамрин кўли шарқида 6 нафар ИШИД террорчи ҳалок бўлганини маълум қилди.

Ироқ Қуролли кучлари Бош қўмондони буйруғи асосида Киркук ва Диёла вилоятиларида мағлубиятга учраган террорчи гуруҳлардан қасос олиши мақсадида хавфисзлик ва ҳарбий кучлар  қўшма операциялар штаб-квартираси томонидан мувофиқлаштирилган амалиётда  Диёладаги Ҳамрин кўли шарқидаги ИШИД террорчи гуруҳларни 2 бошпаналарни аниқлаб йўқ қилишдилар.

Расул ўз сўзларида Ироқ хавфсизлик кучларнинг бошқа террор унсурларини топишга қаратилган қидириув амалиёти давом этмоқда деб таъкидлади.

Ал-Ҳашд-уш-шаъбий кучлари бу ташкилотнинг 23-зирҳли бригадаси кучлари Тал Шарреҳ ҳудудидаги Ҳамрин кўли атрофида ИШИД террорчиларнинг бошпанасини топиб йўқ қилгани ҳақида хабар тарқатди.

Бундан ташқари Ироқ разветка манбалари сешанбага ўтар кечаси Ироқ шимолида ИШИД террорчилик гуруҳига тегишли 6 та туннелни топиб йўқ қилганинин хабар қилди.

2017-йилда Ироқ 3 йиллик жанглар ортидан ИШИД террорчилик гуруҳи устидан ғалаба қозонганини маълум қилди.

Ёрлиқ