Туркия ва Суриядаги кучли зилзила қурбонлари сони 24 минг кишига етди
Туркиядаги сўнгги зилзила қурбонлари сони 19 минг кишидан ошган бўлса Сурияда 4 минг 130 киши ҳаётдан кўз юмди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Туркиянинг зилзиладан жабр кўрган 10 та ҳудудида 19 минг 388 киши ҳалок бўлган, 77 минг 701 киши жароҳатланган.
Ҳисоботга биноан, хорижий кучларини ҳисобга олган ҳолда жами 141 мингдан ортиқ киши ушбу зилзила оқибатларини бартараф этиш билан шуғулланмоқда.
6-февралб душанба куни 10 соатлик фарқ билан содир бўлган икки зилзила Туркиянинг замонавий тарихидаги иккинчи йирик зилзила ҳисобланади.
Бу зилзила Туркиянинг жанубий қисмлари билан бир қаторда Суриянинг бир қисмини ҳам ларзага келтирди шу пайтгача Сурияда 4130 киши ҳалок бўлди, 7280 киши жароҳат олди.
БМТнинг Қочқинлар бўйича Олий Комиссарилиги ҳам Суриядаги зилзиладан сўнг 5,3 миллион киши ўз уйини ташаб бошпанага муҳтож эканини эълон қилди.
Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти расмийсига биноан Суриядаги зилзилани глобал инқироз деб аташ мумкин.
Кеча БМТ матбуот котиби Стефан Дюжарик ҳам санкциялар Суриядаги муҳтожларга ёрдам юборилишига тўсқинлик қилмаслиги керак ва биз кўринишни истамаган нарса Сурия учун зарур бўлган ёрдамнинг сиёсатлашувидир деб аниқлик киритди.