Туркиядаги зилзила қурбонлари сони 22 минг нафардан ошди
Туркиянинг Анадолу ахборот агентлиги бу мамлакат соғлиқни сақлаш вазири сўзларига таяниб, яқинда содир бўлган зилзила оқибатида 22 минг 327 киши ҳалок бўлганини маълум қилди.
Ўтган душанба куни Туркия жануби ва Сурия шимолида кучли зилзила содир бўлди. Зилзила Рихтер шкаласи бўйича 7,8 ва 78,5 бални ташкил этди.
Бу зилзила пайтида минглаб бинолар вайрон бўлди ва зизилада 6 кун ўтган қутқарув ва қидирув гуруҳлари вайроналарни олиб ташлаш ва унинг остида қолганларни қутқариш ишларни давом эттирмоқда.
ИРНА хабарига асосан Туркия соғлиқни сақлаш вазирига кўра, ўтган душанба куни содир бўлган даҳшатли зилзила оқибатида, 80 минг 88 киши жабрланган.
Бу ҳалокатли воқеа кенг кўламли реакцияларга сабаб бўлди ва турли давлатлар раҳбарлари Сурия ва Турия халқларига ҳамдардлик билдирдилар.
БМТнинг гуманитар ёрдам ва қутқарув бўлинмаси раиси Мартин Гриффитс бугун Туркияга қилган сафари чоғида дунё давлатларидан Сурия ва Туркиядаги минглаб зилзила жабрланаларига ёрдам беришларини сўради.