Туркиядаги зилзила туфайли 41 мингдан ортиқ бино вайрон бўлган
Туркия президентининг ўринбосари зилзила мамлакатнинг 10 вилоятида 41 минг 791 та бино вайрон бўлди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Туркия президенти ўинбосари Фуод Октай зилзиладан жабр кўрган ҳудудларда хавфсизлик ҳолати назорат остида эканини айтиб, ҳукумат бу мамлакатга ноқонуний иммиграция тўлқинига йўл қўймайди деб изоҳлади.
Октай шунингдек зилзиладан жабр кўрган айрим вилоятларда қидирув -қутқарув ишларнинг давом этётгани билдириб, зилзиладан зарар кўрган ҳудудларда 12 минг оғир техника ишлайди деб таъкидлади. Туркия вице-президенти шунингдек зилзиладан жабр кўрганлар учун миллионлаб кундалик таомлар тақдим этилганини ҳам маълум қилди.
Туркия Атроф-муҳит, шаҳарсозлик ва иқлим ўзгариши вазири Мурод Курум ҳам зилзилидан зарар кўрган биноларнинг ҳолатини тўлиқ баҳолаш ҳафта охиригача якунланиши кутилаётгани маълум қилди.
Бундан олдин Reuters Туркияда юз берган энг кучли зилзила Анқара учун 84,1 миллиард доллар зарар келтирганини хабар қилганди. Аммо бу давлат расмийларидан бири бу кўрсаткични 50 миллиард доллага яқин деб баҳолаган.