ИШИД террорчиларининг Ҳумс шаҳрига ҳужуми оқибатида 53 нафар суриялик қурбон бўлди
(last modified Sat, 18 Feb 2023 06:35:09 GMT )
феврал 18, 2023 11:35 Asia/Tashkent
  • ИШИД террорчиларининг Ҳумс шаҳрига ҳужуми оқибатида 53 нафар суриялик қурбон бўлди
    ИШИД террорчиларининг Ҳумс шаҳрига ҳужуми оқибатида 53 нафар суриялик қурбон бўлди

ИШИД террорчи гуруҳининг жангарилари Суриянинг Ҳумс шаҳрида тинч аҳолига қарши уюштирган шафқатсиз ҳужумида 53 киши ҳалок бўлди.

Йиллар давомида озод қилинганига қарамай, Ҳумс вилояти саҳролари ва Тадмар чеккалари ҳамон вақт-вақти билан ИШИД террорчи гуруҳини ҳужумига дуч келмоқда.

Ал-Маёдин телеканалининг хабар қилишича, Сурия манбалари  Ҳумс шаҳри шарқий чеккасидаги " Ас-Сухно" ҳудудида қўзиқорин териб кетаёган камида 53 нафар Сурия фуқароси ИШИД теророчилари ҳужумида ҳалок бўлганини эълон қилди.

Хабарга биноан ИШИД террорчиларининг тўғридан-тўғри ва яқин ҳудудида тинч аҳолини пулемётдан ўққа тутган ва айрим маълумотлар ҳам  қурбонларинг бир қисим терророчилар томонидан қатл этилганидан далолат бермоқда.

Маҳаллий манбалар ҳам ҳалок бўлганлардан бири ҳарбий зобит, қолган икик нафари эса Суриядаги халқаро автойўл қўриқчиларидир деб хабар қилган.

Суриядаги инқироз 2011-йилда Саудия, Арабистони, АҚШ ва уларнинг иттифоқчилари томонидан қўллаб-қувватланган террорчи гуруҳларнинг минтақа тенгламаларини сионистик режим фойдасига ўзгартириш учун оммавий бостириб кириши билан бошланди. Сурия армияси Эрон маслаҳатчилари ва Россия кўмагида бу давлат ИШИД террорчилик гуруҳини қаттиқ мағлуб этишга муваффақ бўлди.

Бошқа террорчи гуруҳлар ҳам мағлуб этилмоқда.

Ёрлиқ