Исроил режими армияси Дамашқ ҳудудига аваизарбалар берди
Сионистик режимнинг Дамашқдаги объектларга берган ҳаво ҳужуми ортидан Сурия армияси ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари душман самолётлари томон ўқ отди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, бугун Суриянинг СОНО давлат ахборот агентлиги ҳам Дамашқ осмонида кучли портлашлар садоси эшитилганини хабар қилди. Ахборот манабалар ҳам сионистик режими самолётининг ракетаси Дамашқдаги Кафарсуса ҳудудига тушганини тасдиқлади.
Сионистик режимнинг “Yediot Aharonot” газетаси Дамашқнинг жанубий Рифда жойлашган Кафарсуса ҳудудидаги бинони нишонга олинганига тўхталиб, бу жойга қилинган ҳужумда қурбонлар сонини 8-9 киши деб эълон қилди.
SANA ахборот агентлиги ҳам Дамашқ полиция қўмодонлигига таяниб сионистик режим армиясисинг Кафарсуса ҳудуди турар-жой биносига ҳужум қилгани натижасида 5 киши шаҳид бўлиб 15 киши жароҳатланганини маълум қилди.
Шу билан бирга хабардор манбалар ҳам сионистик режим бомбардимончи самолётлари Дамашқ шаҳрига ҳужуми билан бир вақтда Сувайда вилоятининг Шаҳбо шаҳри жанубидаги Сурия армиясининг Талал-Масиҳ радарлари жойлашган ҳудудни бомбардимон этдилар.