6 йилдан кейин БМТ Хавфсизлик кенгашида сионистик режим ҳаракатлари қораланди
(last modified Tue, 21 Feb 2023 06:08:55 GMT )
феврал 21, 2023 11:08 Asia/Tashkent
  • 6 йилдан кейин БМТ Хавфсизлик кенгашида сионистик режим ҳаракатлари қораланди
    6 йилдан кейин БМТ Хавфсизлик кенгашида сионистик режим ҳаракатлари қораланди

БМТ Хавфсизлик Ташкилоти Хавфсизлик кенгаши расмий баёнотида сионистик режимнинг босиб олинган Фаластин ерларида аҳоли пунктларини кенгайириш режасини қоралади.

БМТ Хавфизлик Кенгашининг Исроил режимининг босиб олинган ҳудудларда аҳоли пунктларини кенгайтириш режасини қоралаган ҳаракат ушбу кенгашнинг сўнгги резолюциясидан 6 йил ўтиб содир бўлди.

Кеча БМТ Хавфсизлик кенгаши ўзининг 15 аъзосидан баёнот тарқатиб сионистик аҳоли пунктлари қурилишини давом этишини Фаластин ва Исрил режими ўртасидаги тинчликнинг амалга ошишига тўсиқ деб ҳисоблади.

БМТ Хавфсизлик кенгаши шунингдек сионистик режимни босиб олинган Ғарбий Соҳилда 9 та сионистик аҳоли пункти қурилишини қонуийлаштиришга уринишини қоралади.

БМТ Хавфсизлик кенгаши шунингдек сионистик аҳоли пунктларини қуриш ва ривожантириш Фаластин ерларини мусодара қилиш, аҳоли пунктларини қонунийлаштириш, фаластинликларнинг уйларини вайрон қилиш ва уларни кўчириши каби барча бир томонлама ва жиноят ҳаракатларига қарши эканлигини билдирди.

Сионистик режимнинг Бош вазири Бенямин Нетаняҳунинг фанат кабинети ташкил этилиши билан фаластинликларнинг уйларни вайрон қилиш ва аҳоли пунктларини ривожлантириш кўпайди.

Ёрлиқ