март 11, 2023 13:33 Asia/Tashkent
  • Ғарбий Осиё давлатлари Теҳрон ва Риёд ўзаро муносабатларни тиклаш ҳақидаги келишувни олқишламоқда
    Ғарбий Осиё давлатлари Теҳрон ва Риёд ўзаро муносабатларни тиклаш ҳақидаги келишувни олқишламоқда

Эрон Ислом Республикаси ва Саудия Арабистони ўртасида икки томонлама муносабатларни тиклаш ҳақидаги келишув Ғарбий Осиё минтақаси давлатлари томонидан кенг олқишланмоқда.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Ироқ ТИВ Теҳрон ва Риёз ўртасидаги келишувни олқишлаб, Ироқ давлатини Бағдодда мезбонлик қилиш орқали икки томонини келишувини қўллаб-қувватлашиши, ҳамда  Ироқдан кейин Уммон султони ва Хитой давлати  томонидан ҳам давом этилгар бу мулоқотларни мустаҳкамланишини  Теҳрон ва Риёз ўртасидаги алоқаларни  янада олдинги силжишининг намунасидир ва бу эса барча томонлар истак -хоҳишларини амалга ошириш йўлидаги минтақа мамлакатлари ҳамкорликларига махсус аҳамият касб этмоқда деб қўшимча қилди.

Уммон ТИВ ҳам  ўз баёнотида Саудия Арабистони  ва Эрон Ислом Республикаси ўртасидаги муносаатларнинг қайта тикланиши минтақада хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга ёрдам беришига умид қиламиз деб билдирди.

Қатар Бош вазири ва ТИВ раҳбари ҳам Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён билан телефон орқали суҳбатида Эрон ва Арабистон ўртасидаги муносабатлардаги янги ривожланишни таъкидлади.

Баҳрайн ва Иордания ТИВ лари ҳам Эрон ва Саудия Арабистони ўртасидаги муносабатлар тикланганини олқишлади.

Ливан муваққат ҳукмати ТИВ раҳбари Абдулла Буҳабиб ҳам Саудия Арабистони ва Эроннинг дипломатик муносабатларни тиклаш ва элчихоналарини очиш ҳақидаги келишуви яқин келажакда барча минтақавий муносабатларга ижобий таъсир кўрсатади деб аниқлик киритди.

Бошқа томонидан сионистик режим парламенти -Кнессет раиси Yuli Edelshteyn ҳам Эрон ва Саудия ўртасидаги келишув Исроил учун жуда ёмон эканлигини маълум қилди.

2016-йилнинг 3-январида Саудия Арабистонининг Теҳрон ва Машҳад шаҳридаги  элчихоанси ва консуллигига кимлардир ҳужум қилгани баҳонасида Риёд режими Эрон билан дипломатик алоқаларини узган эди.

Ёрлиқ