АҚШнинг Суриядаги базаси ракета ҳужуми бўлди
март 24, 2023 14:54 Asia/Tashkent
Ал-Маяёдин тармоғи Сурия шарқидаги Америка базасига ракета ҳужуми уюштирилганини эълон қилди.
АҚШ ҳарбийлари ва уларга алоқадор террористик унсурлар узоқ вақтдан бери Суриянинг шимоли ва шарқида ноқонуний равишда мавжуд бўлиб, мамлакатнинг нефт ресурслари ва буғдойларини талон-тарож қилишдан ташқари, Сурия халқи ва кучларига қарши ҳаракатларни амалга оширмоқда.
Ал-Маяёдин тармоғи хабарига кўра, Суриянинг Дайр-аз-Зор вилояти шимоли-шарқидаги Ал-Умар нефт конида жойлашган АҚШ ҳарбий базаси бир неча ракета билан нишонга олинган.
АҚШ Мудофаа вазирлиги (Пентагон) ҳам бу давлатнинг Суриянинг Дайр-аз-Зор вилоятидаги ҳарбий базаси нишонга олинганини тасдиқлади.
Ёрлиқ