Сурия шарқидаги 2 АҚШ базасига ракета ҳужуми бўлди
Жума куни кечқурун ахборот манбалари Сурия шимоли-шарқидаги 2 та Америка базасига ракета ҳужуми уюштирилгани ҳақида хабар берди.
ИРНА хабарига кўра, Сурия шарқидаги Дайр-аз-Зор вилоятида жойлашган Умар нефт конидаги ноқонуний АҚШ ҳарбий базаси ракета ҳужумлари нишонига олинган. Коникодаги Америка базаси ҳам ракета ҳужумига учраган ва бу базада ракета ҳужуми сиренаси янгради.
Шу билан бирга, АҚШ Мудофаа вазирлиги (Пентагон) сўнгги икки кун ичида мамлакат ҳарбий штаб-квартирасига ҳаво ҳужумлари пайтида Суриядаги ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларининг қобилиятсизлигини тан олди. Яқинда Суриядаги Америка ҳарбийларига тегишли нишонларга уюштирилган ҳужумлар чоғида уларга шикаст ва талофатлар етган.
АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин жума куни шундай деди:АҚШ ҳарбийлари Сурияда жойлаштирилган ҳаво мудофаа тизимларининг ракета ва дрон ҳужумларига нима учун керакли даражада жавоб бермаганини билмайди, бироқ бу борада ўз изланишини бошлади.
Пентагон расмийси яна шундай деди:Америка ҳарбийлари тўлиқ тайёр бўлишига қарамай, “Унгер” зенит тизими техник носозликка учради, бу эса нотўғри техник хизмат кўрсатилганлиги ва нотўғри сақланганлиги билан боғлиқ бўлиши мумкин.