Сурия армияси сионистик режимнинг Дамашқ жанубидаги ҳужумларни қайтарди
Бугун Сурия расмий манбалари мамлакат армиясининг ҳаво мудофааси сионистик режимнинг Дамашқ жанубидаги ҳужумларни қайтарганини маълум қилди.
Сионистик режим ҳардоим террорчиларни қўллаб-қувватлаш учун Сурия армиясининг позициялари ва инфратузилмаларини доимо нишонга олади.
Эрон телерадиокмпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Суриянинг СОНО расмий ахборот агентлиги Сурия армиясининг ҳаво ҳужумидан мудофаа ситемалари Дамшқ атрофида сиоинстларнинг ракеталарига қаршилик кўрсатгани ва уларнинг аксариятини йўқ қилганини маълум қилди.
Сурия ҳарбий масъулларидан яна бири бу хусусдаги сўзлларида, бугун маҳаллий вақт билан соат 01:20 атрофида Исроил режими босиб олинган Голан тепалликларидан бир неча ракеталар билан ҳаво ҳужумини амалга оширди ва Дамашқ жанубидаги баъзи марказларини нишонга олди, шунингдек Сурия армияси ҳаво мудофааси бу ракеталарнинг аксариятини йўқ қилди деб аниқлик киритди.
Ўз исмини фош этмаган бу ҳарбий масъул мазкур ҳужумларда 2 нафар суриялик аскар тан жароҳати олди ва айрим марказларга моддий зарар ҳам етказилди деб изоҳлади.
Сурия манбалари ўтган чоршанба куни сионистик режим Сурия шимолидаги Ҳалаб аэропортига ҳужум қилганини хабар қилди.