Сионистик режим Сурияга тўртинчи марта ҳужум уюштирди
(last modified Tue, 04 Apr 2023 06:21:53 GMT )
апрел 04, 2023 11:21 Asia/Tashkent
  • Сионистик режим Сурияга тўртинчи марта ҳужум уюштирди
    Сионистик режим Сурияга тўртинчи марта ҳужум уюштирди

Араб ОАВлари Сурия пойтахтида кучли портлашлар овози эшитилганини хабар қилмоқда.

Ўтган кунларда сионистик режим қирувчи учоқлари Суриянинг Ҳомс ва Дамашқ  шаҳардаридагни айрим объектлар ва марказларни қайта-қайта бомбардимон этди.

Суриянинг СОНО ахборот агентлигинг хабар қилишича, бугун эрталаб  сионистик режимнинг қирувчи учоқлари Сурия ҳудудига сўнги 6 кун ичида тўртинчи ҳужумида Дамашқ халқаро аэропорти яқинидаги маконларига ҳужум қилди ва бу ҳужумда икки нафар тинч аҳоли қурбон бўлди.

Ҳужум натижасидаги портлашларнинг шиддати шу қадар кучли эдики, босиб олинган Голан аҳолиси ва босиб олинган Фаластин шимолида  жойлашган Табария кўли яқинидагилар унинг овозини эшитдилар.

Сурия армиясининг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими душман сионистик режим ракетларининг аксариятини тутиб олишган.

Сионистик режимнинг " Эдиот Аҳаранот" газетаси ҳам сионистик режими қирувчи учоқлари Дамшққа яна ҳужум қилмоқда деб иддао қилди. Бу режимнги маълутаар манбаидаири ҳам, бу ҳужумлар  Ас-Сувайда виляотидаги ҳаво ҳужумидан мудофаа иншооти ҳамда Қасон ва Ал-Кисва ҳудудларини нишонга олганини хабар қилди.

Сионистик режимнинг ҳаво ҳужумлари Сурия ҳукумати БМТ ва бу ташкилот Хавфсизлик кенгашига мактуб йўллаб, бу ҳужумларни қоралаб уни тўхтатишни талаб этга пайтда содир бўлмоқда.

Ёрлиқ