БМТда Фаластин фойдасига иккита резолюция тасдиқланди
(last modified Wed, 05 Apr 2023 11:27:50 GMT )
апрел 05, 2023 16:27 Asia/Tashkent
  • БМТда Фаластин фойдасига иккита резолюция тасдиқланди
    БМТда Фаластин фойдасига иккита резолюция тасдиқланди

БМИТнинг Инсон ҳуқуқлари кенгаши Фаластин фойдасига иккита резолюция қабул қилди.

Фаластин маълумотлар марказининг хабар қилишича, биринчи резолюция Фаластиннни боси болиган ерлари жумладан Қуддуснинг шарқий қисмидаги сионист аҳоли пунктлари ҳақида бўлиб 38 давлат ёқлаб овоз берган, 5 давлат бетараф ва 4 давлат қарши овоз берган.

Иккини резолюция Фаластин халқининг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқи ҳақида бўлиб, 41 ёқлаб овоз берган, 3 бетараф ва 3 қарши овоз берган ҳолда маъқулланган.

Фаластин маъмурияти ТИВ ҳам ушбу икки резолюцияга ижобий овоз берган давлатлари олқтшлади ва уларга миннатдорчилик билдирди.

Бундан олдин БМТ Бош Ассамблеяси Фаластин халқи фойдасига бешта резолюцияни хусусан фаластинлик қочқинлар масаласини маъқуллаган эди.

Бу қарорлар ҳар йили 193 аъзодан иборат умумий йиғилиш томонидан чиқарилади ва мажбурий эмас.

Фаластин ТИВ бу резолюцияларни сионистик режимини жазолаш ва Фаластин халқни қўллаб-қувватлашга қаратилган самарали чора-тадбирларга айлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатларини маълум қилди.

Ёрлиқ