Дамашқ: Сурия нефтининг америкаликлар томонидан талон-тарож қилиниши қароқчиликнинг ёрқин намунасидир
Сурия Ташқи ишлар вазирлиги шанба оқшомида эълон қилган баёнотда, Америка кучлари томонидан бу мамлакатнинг нефт ва табиий бойликларини талон-тарож қилиш қароқчиликнинг яққол намунаси ва халқаро қонунларга зид эканлигини эълон қилди.
Бу баёнотнинг давомида Сурия Америкадан терроризм ва бўлгинчи жангариларни қўллаб-қувватлашни тўхтатиб, Сурия ҳудудидан чиқиб кетишини хоҳлаётгани таъкидланади.
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий қўли сифатида “ИШИД” террорчилик гуруҳи мағлубиятга учрагач, Америка қўшинлари уларнинг ўрнини бевосита эгаллади ва айнан ўша пайтдан бошлаб улар ИШИД ўрнига Сурия нефти ва ресурсларини қазиб, ўғирлашни бошладилар.
Ал-Ҳасака ва Суриянинг бошқа шимолий ҳудудларида “Сурия демократик кучлари” (СДФ) деб номланувчи Америка кучлари ва Вашингтон томонидан қўллаб-қувватланган жангарилар томонидан ишғол қилинган ҳудудлар ҳар доим босқинчилар ва бу ҳудудлар аҳолисига қарши жангарилар террорчилик ҳаракатларининг мавжудлигига қарши Сурия фуқароларининг норозиликларига гувоҳ бўлиб келган.
Сурия ҳукумати Суриянинг шарқи ва шимоли-шарқидаги бу жангарилар ва америкаликларнинг мамлакат нефтини талон-тарож қилишдан бошқа мақсади йўқлиги ва уларнинг мавжудлиги ноқонуний эканлигини бир неча бор таъкидлаган.