Босиб олинган Фаластинда Нетаняхуга қарши оммавий намойишлар авж олмоқда
(last modified Sun, 23 Apr 2023 05:33:02 GMT )
апрел 23, 2023 10:33 Asia/Tashkent
  • Босиб олинган Фаластинда Нетаняхуга қарши оммавий намойишлар авж олмоқда
    Босиб олинган Фаластинда Нетаняхуга қарши оммавий намойишлар авж олмоқда

Ишғол қилинган ҳудудларнинг минглаб аҳолиси шанба оқшомида кетма-кет 16-ҳафтадан бери кўчаларга чиқди ва бу режим ва Тел-Авив Бош вазири Бенямин Нетаняхунинг суд тизимини ислоҳ қилиш бўйича баҳсли лойиҳага қарши норозилик билдирди.

Минглаб намойишчилар яна бир бор сионист режимнинг пойтахти Тел-Авивда кўчаларга чиқиб, бу баҳсли лойиҳага қарши ўз норозиликларини эълон қилишди.

Суд тизими ислоҳотига қарши намойишлар Нетаняху жамоатчилик фикри ва Америка босими натижасида бу лойиҳани вақтинча тўхтатишга мажбур бўлган бир пайтда бўлиб ўтмоқда.

7 апрел куни Нетаняху телевидение орқали қилган чиқишида шундай деди:Мен миллий масъулиятдан келиб чиқадиган кенг кўламли келишувга эришиш ва исроилликлар бир неча бўлакка бўлиниб кетишидан қочиш учун Кнессетнинг Суд тизимидаги ўзгаришлар тўғрисидаги қонун бўйича овоз беришини тўхтатиб туришга қарор қилдим.

У суд-ҳуқуқ тизимидаги ўзгаришлар бўйича қарорни кейинга қолдиришини, лекин бундан ҳеч қачон воз кечмаслигимизни таькидлади.

Нетаняху вазирлар маҳкамасининг суд-ҳуқуқ ислоҳоти сифатида танилган қонун лойиҳасида суд тизимининг ваколатлари қисқартирилиб, бу режимда ижро ва қонун чиқарувчи ҳокимиятларнинг кучи ва мавқеи мустаҳкамланади.

Бу лойиҳада сионистик режим вазирлар маҳкамаси адлия маслаҳатчиси ваколатлари ҳамда ушбу режимнинг бошқа вазирликлари адлия маслаҳатчилари ваколатлари олиб қўйилади ва вазир ўз идорасидаги ҳар қандай адлия маслаҳатчисини лавозимидан четлаштириш ёки тайинлаш имкониятига эга бўлади.

Ушбу қонун лойиҳаси аввалроқ Кнессет сессиясида биринчи ўқишда 63 овоз ва 47 қарши овоз билан маъқулланган эди.

Ёрлиқ