Саудия арабистони Яманнинг турли шаҳарларига қарата ҳаво ҳужумларини давом эттирмоқда
(last modified Wed, 09 Nov 2016 14:05:33 GMT )
ноябр 09, 2016 19:05 Asia/Tashkent
  • Саудия арабистони Яманнинг турли шаҳарларига қарата ҳаво ҳужумларини давом эттирмоқда

Саудия арабистони илгаригидек Яманнинг турли шаҳарларига қарата ҳаво ҳужумларини давом эттирмоқда

Саудия арабистони илгаригидек Яманнинг турли шаҳарларига қарата ҳаво ҳужумларини давом эттирмоқда. Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Саудия арабистонининг бомбардимончи самолётлари бугун чоршанба куни эрталаб Яман пойтахти Санъонинг аҳоли турар жойларини бир неча маротаба бомбардимон қилди. Ушбу ҳужум ортидан яманликларнинг уйларига катта зарар етказилди. Арабистон қирувчи самолётлар Саъда вилоятининг айрим минтақаларини ҳам нишонга олиши ортидан, бир нафар ноҳарбий бўлган тинч аҳоли вакили ҳаётдан кўз юмди. Шунингдек Саудияликлар Яман жанубидаги Таъаз шаҳрини ҳам бомбардимон қилишди ва Арабистоннинг жосуслик самолётлари ҳамда ҳарбий самолётлари ушбу шаҳар аҳолиси ўртасида қўрқинч ва ваҳима солиш мақсадида ўз парвозларини амалга оширишди. Бошқа томондан эса, Яман халқ кучлари ва армияси ҳам Арабистон жанубидаги ал-Маҳруқ ҳарбий базасини ва позициясини қўлга киритишди.