"Фалокат куни" муносабати билан турли мамлакатларда сионизмга қарши митинглар уюштирилди + видео
(last modified Sun, 14 May 2023 08:07:11 GMT )
май 14, 2023 13:07 Asia/Tashkent
  • \\\
    \\\"Фалокат куни\\\\\\\" муносабати билан турли мамлакатларда сионизмга қарши митинглар уюштирилди + видео

“Фалокат куни” (Сионистик режим ташкил топганининг йиллиги) келиши билан бир вақтда Фаластин тарафдорлари Лондон, Париж, Рим, Кейптаун, Байрут ва Работда намойиш ўтказиб, бу режимга қарши шиорлар айтишди.

1948 йил 15 май фаластинликлар учун "Фалокат куни" ва фаластинликларнинг сионистлар томонидан мажбурий кўчишининг рамзи ҳисобланади.

Фаластинликлар нуқтаи назаридан фалокат куни уларнинг ерлари босиб олингани ва ерлари мусодара қилинган аччиқ кунларни эслатиб туради ва сионист тўдалар томонидан юз минглаб фаластинликларнинг кўчирилиши ва қувғин қилинишининг биринчи тўлқинидир.

Иранпресс мухбирининг хабар беришича, Буюк Британия, Франсия, Италия, Байрут, Жанубий Африка ва Мағрибдаги Фаластин тарафдорлари шанба куни кечқурун мамлакат пойтахтларида “фалокат куни” муносабати билан оммавий юришлар ўтказиб, ўзларининг сохта сионистик режимга нисбатан жирканиш ва нафратларини билдиришган

Лондондаги Фаластин тарафдорлари қўлларида Фаластин байроқлари ва сионистик режимининг Ғазога беш кунлик ҳужуми шаҳидлари суратлари билан Би-би-си биноси олдидан “Балфур декларацияси” (Фаластин сарзаминида Сионитик режим ташкил этилиши ёдгорлиги) намойиш этиладиган ҳудудгача намойиш қилишди.

Лондон кўчаларида ўтказилган "фалокат куни" намойишида Фаластин тарафдорлари "Босқиннибас қилинг", "Фаластин озод бўлсин" ва "Апартеидга барҳам беринг" шиорлари билан "ББC"нинг Фаластинга нисбатан медиа сиёсатига норозилик билдирди.

 

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг статистик маълумотларига кўра, 6 миллион фаластинлик қочқин ўн йиллар давомида Фаластин ва қўшни давлатлардаги 58 та вақтинчалик қочқинлар лагерида истиқомат қилади.

 

Лондондаги “фалокат куни” маросимлари ва намойишларида мусулмонлардан ташқари насронийлар, бошқа дин вакиллари, жумладан, бир қанча яҳудийлар ҳам иштирок этиб, мустақил Фаластин давлатини ташкил этиш ва сионистлар зулмига барҳам беришни таькидладилар.

 

"Фалокат куни"да Лондондаги маросимда инсон ҳуқуқлари, либертаристлар, уруш ва сионизм мухолифлари ва Буюк Британиядаги тинчлик тарафдорларини қўллаб-қувватловчи бир қатор ташкилотлар, жумладан "Фаластин бирдамлик коалицияси", "Урушни тўхтатинг" ва "Британиядаги Фаластин уюшмаси" иштирок этди.

 

Ҳукмрон партия ичида Фаластин масаласини ҳимоя қилувчи кучли овозлар бор, деди таниқли Жанубий Африка Миллий Конгресси партияси сиёсатчиси Холид Сайид шанба куни кечқурун Кейптаундаги фалокат куни тадбирида.

Шунингдек, Кейптаун шаҳрида ўтказилган “фалокат куни” маросимида ёшлар шеьр ўқиб, Фаластин халқи ишғоли остидаги ҳаёт манзараси, кўчада эндигина ўйнаб юрган болаларга Сионистик режимининг ҳужумлари нишонига олинди. 

 

Апартеидга қарши машҳур етакчи, муҳтарам Аллан Боесак ҳам Кейптаундаги Фалокат куни маросимида шундай деди:Ғарб ҳукуматлари ва оммавий ахборот воситалари Фаластиндаги воқеаларга икки томонлама ёндашади.

“Дарёдан йироқроқ ” уюшмаси раҳбари шундай деди:Ҳатто Италия парламентининг баъзи аъзолари, ҳар куни фаластинликларнинг ҳаёти ва мол-мулкига ҳужум қилган сионитик режимни қоралаш ўрнига, фаластинликларни исроилликларга ракета отаётганини танқид қилмоқда; Айни пайтда фаластинликлар фақат ўзларини ҳимоя қилмоқда.

 

Фаластиннинг мазлум халқига халқ ёрдамининг давоми сифатида Франсузлар ва Магриблар кеча Париж ва Рабат шаҳарларида катта юриш уюштирди.

Ўзининг қора файлига қўшилган сўнгги жиноятда сионист режим ўзининг оғир ҳужумлари билан Ғазо секторини нишонга олди ва ўнлаб фаластинликларни шаҳид қилди.

Ёрлиқ