Ражаб Тойиб Эрдуған: Туркия президентлик сайловлари муаммоларсиз ўтади
(last modified Sun, 14 May 2023 12:21:34 GMT )
май 14, 2023 17:21 Asia/Tashkent
  • Ражаб Тойиб Эрдуған: Туркия президентлик сайловлари муаммоларсиз ўтади
    Ражаб Тойиб Эрдуған: Туркия президентлик сайловлари муаммоларсиз ўтади

Туркиянинг амалдаги президентива ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партиясидан презиентлик сайловларга номзод Ражаб Тойиб Эрдуған бугун Истанбулда овоз бериш участкасига бориб зилзиладан зарур кўрган ҳудудларда иштирок этиш даражаси юқорилигини таъкидлаб, сайловларни муаммосиз ўтишини қўшимча қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдуған сайлов участкасида беран матбуот баёнотида, сайловнинг мумкин бўлган натижаларига ишора қилмай сайловларнинг зилзиладан зарар кўрган ҳудудларга муаммосиз ва нормал тарзда ўтказилишини тасдиқлаб, сайлов натижаларини  Туркия келажаги ва халқи учун фойдали бўлишига умид қилди.

 Эрдуған шунингдек Туркияда президентлик ва парламент сайловларида барча туркияликларнинг овоз бериши аҳамиятли бўлганини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Туркиянинг 28-президентлик сайловларида " Миллат" коалициясидан номзод ва Халқ республикаси партияси етакчиси Кемал Қиличдоруғлу рафиқаси билан бирга Анқарадаги макатабда бу сайловда ҳам парламент сайловларида ҳам ўз овозларини бердилар.

Туркиянинг " Миллат" коалициясидан номзод ва Халқ республикас партияси етакчиси Қиличдоруғлу авозини қуттига ташлаб журналистларга қараб сайловга борган барча салойчиларни  қадрлашишини маълум қилди.