Сиоинстик режимнинг Ғазога қарши 5 кунлик ҳужумларида 11 фаластинлик шаҳид бўлди
Фаластиннинг Исломий жиҳод ҳарбий қаноти сионистик режимнинг Ғазо бўлгасига ҳужуми натижасида 5 кун ичида 11 нафар қўмондон ва кучлар шаҳид бўлганини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз ўтган сешанба куни эрталабдан бери сионистик режим қирувчи учоқлари Ғазо бўлгасини бомбардимон этди. Сионистлар ҳужумларига жавобан Фаластин қаршилик кучлари Тел-авив ва босиб олинган ерлардаги бошқа сионистик шаҳарчаларни ракета билан нишонга олмоқда.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Фаластин Исломий жиҳод ҳарбий бўлинмаси қаноти Сароё -ал- қудс ҳарбий гуруҳи тарқатган баёнотида шаҳид бўлган фаластинликлардан 6 нафар юқори даражали қўмондони жумладан дала қўмондони ва бир нафари амалиётлар бўлинмаси расмийлари ҳамда 4 нафари Сароё -ал Қудс ракета блоки ва хавфсизлик идораси масъуллари бўлганини эълон қилди.
Шанба куни ҳам сионистик режим армияси ҳозиргача фаластинлик гуруҳлар Ғазо секторидан ишғол этилган ҳудудларга 1234 та ракета отилгани в бу режим сўнги ўзгаришлардан бери Ғазодаги 371 нишонга ҳужум қилганини маълум қилди.
Сионистик режим армияси шунингдек фаластинлик гуруҳлари томонидан отилган жами 1234 ракетанинг 976 таси Ғазо чегарасини кесиб ўтиб ишғол қилинган ҳудудларга тушганини тасдиқлади.
Олдинроқ иброний тилидаги ОАВ ҳам Исломий жиҳод ҳаракати икки миллион исроилликни бошпаналарга жўнатганини ва 1200 та ракета учириш орқали уларнинг ҳаётини издан чиқарганни тан олган эди.