май 14, 2023 09:53 Asia/Tashkent
  • Сионист режим Ғазо билан ўт очишни тўхтатиш келишувини бузди
    Сионист режим Ғазо билан ўт очишни тўхтатиш келишувини бузди

Сионистик режим ва Ғазо секторидаги қаршилик гуруҳлари ўртасида ўт очишни тўхтатиш келишуви бошланганидан бир неча соат ўтиб, Фаластин матбуоти Тел-Авив томонидан оташкесим бузилгани ҳақида хабар берди.

Аввалроқ Ал Жазеера телеканали қаршилик кучлари ва сионистик режим ўртасидаги ўт очишни тўхтатиш шанбага ўтар кечаси маҳаллий вақт билан соат 22:00 дан бошлаб амалга оширилиши ва бу келишув тўлиқ ўт очишни тўхтатиб, тинч аҳолини ўлдириш ва уйларни вайрон қилишни тўхтатиши ҳақида хабар берган эди. 

Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сўнгги статистик маьлумотларига кўра, сионистик режимнинг Ғазога сешанба (2-май) куни бошланган ҳужумларида 35 нафар фаластинлик, жумладан, 6 нафар бола ва уч аёл шаҳид бўлган ва камида 150 киши жароҳатланган.

Фарс агентлиги хабарига кўра, Сионистик режим армияси ўз ҳарбий-ҳаво кучлари қирувчилари Ғазо секторидаги нишонларга ҳужум уюштирганини маьлум қилган.

Якшанба куни эрталаб Фаластин манбалари эълон қилди:Ғазо секторининг турли ҳудудларида бир неча портлаш овозлари эшитилди, Байт Ханун, Шужайя ва Рафаҳ ҳудудларидаги камида учта кузатув пункти сионистик режимнинг тажовузкор ҳужумлар нишонига айланди.

“Едиот Аҳаронот” сионист газетасининг хабар беришича, Эл Бриж, Байт Ханун, Рафаҳ ва Шужайя ҳудудларидаги камида 4 та кузатув пости сионист режимнинг тажовузкор ҳужумлари нишонига олинган.

Сионистик режим армияси шанба куни эълон қилишича, Фаластин гуруҳлари Ғазодан босиб олинган ҳудудлар нишонлари томон 1234 та ракета отди ва Сионитик армия  бу 5 кунлик урушда Ғазодаги 371 нишонга ҳужум қилди.

Ёрлиқ