Сурия президенти: Жидда саммити араб давлатларининг ҳамжиҳатлигига ёрдам беради
Сурия президенти Башор Асад Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон билан учрашувида, Жиддадаги араб саммити резолюциялари ва баёнотлари араб давлатларининг интеграциясига сабаб бўлади деб айтди.
Эслатиб ўтамиз, Араб Лигасига аъзо давлатларнинг раҳбарларининг учрашуви 19-май куни Саудия Арабистоннинг Жидда шаҳрида бўлиб ўтди ва унда сўнгги 12 йил ичида илк бор Сурия президенти Башор Асад қатнашди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон бин Абдулазизи Жидда шаҳрида бўлиб ўтган 32 -Араб саммити доирасида Сурия араб давлати президенти Башор Асад билан учрашиб суҳбатлашди.
Учрашувда Саудия Арабистони ва Суриянинг икки давлат ўртаисдаги ўзаро муносабатлар ҳамда араб майдонидаги ўзгаришлар эришилган қўшма фикрларга жамоавий ёндашувдан далолат берувчи араб-араб алоқаларидаги ижобий муҳит ҳисобга олиниб икки томонлама алоқалар муҳокама қилинди.
Учрашувда Сурия президенти Башор Асад Саудия Арабистоннинг арабларнинг яқинлигига эришиш ва давлатлар ўртасида халқ манфаатларига эришиш йўлида қўшма ҳаракатларга ёрдам берувчи сиёсий муҳит яратишлари саъй-ҳаракатларини юқори баҳолаб. Жидда йиғилиши араб давлатларининг янада ҳамжиҳалигига ҳисса қўшиши мумкин деб айтди.
Башор Асад ва Муҳаммад бин Салмон бу учрашувда Сурия ва Саудия Арабистони ўртасидаи муносабатларнинг барқарорлигини қўллаб-қувватлайдиган ва арабларнинг биргаликдаги ҳаракатларига сабаб бўладиган тарзда тикланишни таъкидладилар.
Шу билан бирга иброний тилидаги ОАВ Сурия президенти ва Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодасининг қўл бериб кўришган суратларини чоп этди. Бу ОАВнинг ёзишича содир бўлаётган воқеа " Сурия ва унинг сўзсиз раҳбари учун улкан ғалабадир".