Арабий мамлакатлар Трамнинг Ўрта Шарқдаги сиёсатларидан қаттиқ ташвишга тушишган
(last modified Sat, 12 Nov 2016 08:14:40 GMT )
ноябр 12, 2016 13:14 Asia/Tashkent

АҚШ президентлик сайловларида республикачилар номзоди Дональд Трампни ғалаба қозонгани ортидан Форс Кўрфази ҳамкорлик кенгашига аъзо мамлакатлар ҳокимлари АҚШнинг келгуси ҳукуматининг Ўрта Шарқдаги ташқи сиёсатларидан ўз хавотирланишларини эълон қилишди.

Ол Сауд режими подшоси Салмон бин Абдулазиз АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трамп билан телефон орқали суҳбатларида Арабистонни АҚШ билан стратегик алоқаларини кенгайтириш орзусида бўлганлигидан сўз очди.

 Малик Салмон телефон орқали бу суҳбатида,  Риёз давлатини  АҚШ билан стратегик ҳамкорликларини кучайтиришга қизиқиш билдираётгани ҳамда жаҳон ва Ўрта Шарқда тинчлик ва осоишталикни мустаҳкамлаш учун Вашингтон билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини маълум қилди.

АҚШ президентлик сайловларида Дональд Трампнинг ғалаба қозонганига турли мамлакатлар масъуллари турлича аксиламал кўрсатдилар. Аксиламалларнинг хилмахиллигининг асли сабаби ҳам  Дональд Трампни президентлик сайловлар жараёнидаги таблиғотлари пайтида ўртага қўйган ва эълон қилган қарашларига бориб тақалади.

Дональд Трамп сайловлар жараёнидаги таблиғотларида  Ироқа қарши уруш, Суриядаги террористларни ҳимоя қилиш ҳамда Яман урушида қатнашиш ва умуман олганда бошқа мамлакатларда АҚШнинг ҳарбий харажатларини қаттиқ танқид қилганди.

Дональд Трамп шунингдек  Сурия бўҳронига ечим топиш учун Россия федерацияси билан ҳамкорлик қилиш таклифи билан чиққанди. У айни ҳолда  мусулмонларга қарши ирқчиликка асосланган изҳоротини билдирганди.

Дональд Трамп билдирган барча изҳоротлари эса ўз хавфсизлигини АҚШ ҳимоятларига қарам бўлганини яхши идрок этган арабий мамлакатларни Трампни АҚШ президентлик сайловларида ғалаба қозонишидан қаттиқ хавотирга тушишларига сабаб бўлди. Бу орада Франция ахборот агентлиги тарқатган хабарида  Саудий Арабистон подшоси Малик Салмон ва Форс Кўрфази зоннасидаги бошқа арабий мамлакталар ҳокимларини бу ғалаба билан Трампни табриклашгани ҳамда уларни АҚШ билан алоқаларини қайта тиклаш ва мустаҳкамлаш учун саъй ҳаракат қилишлари ҳақида маълум қилди.

Бу эса шу ҳолдадирки, айрим оммавий ахборот воситалари Трамп қарашларини таҳлил этишда, Дональд Трампнинг "изолияция қилиш"га қаратилган сиёсатлари ва уни ташқи харажатларидаАҚШ иттифоқчиларининг ҳиссаси ҳам лозим деган фикр ақидлалари ўз ўзидан  Вашингтон ва минтақадаги арабий мамлакатларни анъанавий алоқаларини қайта тикланишига сабаб бўлмаслигини эҳтимоли борлигидан далолат бермоқда деб ёзишмоқда.

Саудий Арабистонда босиладиган "Арриёз" газетаси, ҳам АҚШ президентлик сайловларида Дональд Трамп ғалабасини ўрганиб чиқиш ва таҳлил қилишда Дональд Трампнинг ирқчиликка асосланган  изҳоротлари хусусан уни мусуллмонларга қарши позицияси ва мусулмонларни АҚШга киришлари тақиқланиши керак деган қарашлари АҚШнинг 45 президенти сифатида Дональд Трампнинг хатти ҳаракатларидан хавотирга тушишимизга сабаб бўлмоқда деб ёзди.

Бунга илова мазкур газета шунингдек  Дональд Трампнинг ушбу қарашлари фақат  сайловлар жараёнида рақобатлар мақсадида билдирилгани ва амалда эса у мусулмонлар борасида бундай қарашларга эга эмаслигига умид қилган.

Шубҳасиз, Дональд Трамп худди бир "қора қутти"га ўхшайди зероки, у сиёсий тажриба ва ўтмишга эга эмас, фақат бир бизнесмен ва тожирдиру холос. Сайловлар жараёнидаги таблиғотларини  Трамп давлатининг ташқи сиёсатлари стратегиялари сифатидадир деб хулоса қилиш мантиқий эмас..

Шу ҳол билан бирга, айрим арабий давлатлар ҳокимлари хусусан Форс Кўрфази зоннасидаги арабий мамлакатлар амирлари Трамп президентлиги даврасида АҚШ билан алоқаларни қандай тарзда йўлга қўйилишидан қаттиқ ташвишга тушганлари назарга ташланмоқда.

Бу масала эса яна бир бор,  арабий мамлакатлар ҳарбий ишларида харажат этаётган барқа йирик пуллар билан бир пайтда,  амалда ўзини ҳимоя қилишда етарли қудрат ва потенсиалга эга эмасликлари ва уларнинг хавфсизлиги ҳам минтақа ташқаридаги қудратлар хусусан АҚШ ҳимоятларига чамбарчасб боғлиқ эканлигини исботлаб бермоқда.