Сурия ҳаво мудофааси сионистик режим ҳужумларига қарши курашди
Сурия армиясининг ҳаво мудофааси сионистик режимнинг ушбу мамлакатнинг Ҳомс шаҳридаги ҳужумларига қарши курашганини эьлон қилди.
Сўнгги йилларда Сионистик режими Дамашқ ва Суриянинг турли ҳудудларига бир неча бор ҳужумлар уюштирди, аксарият ҳолларда Дамашқ ҳаво мудофааси кучларининг ўз вақтида тўхтатиб туриши билан қайтарилди.
Расмий Сурия ахборот агентлиги (САНА) маьлумотларига кўра, маҳаллий манбалар якшанба куни эрталаб Суриянинг Ҳомс ва Тартус осмонида кучли портлаш овози эшитилгани ва у Ғарбий Соҳилдаги Рамаллоҳга етиб борганини маьлум қилган.
Сионистик режим жангариларининг Ҳумс шаҳрига ҳужуми билан бир вақтда Сурия армиясининг бу ҳудуддаги ҳаво мудофааси ҳам душман ракеталарига қарши курашди.
Сионист оммавий ахборот воситалари ишғол қилинган ҳудудларда эшитилган портлашлар овоз тўсиғининг синиши ва айни пайтда Суриядаги нишонларни кучли бомбардимон қилиш натижасида содир бўлганини хабар қилди.
Сионистлар армияси воизи Афикҳаи Адрей бир неча лаҳза олдин Сурия мудофаа ракетаси Сионистик режимга қарата отилган ва ҳавода портлаганини айтди.
Сионистик ОАВ Сурия ҳаво ҳужумидан мудофаа ракеталари сионистик режим самолётларини босиб олинган Фаластин чегаралари ичида қувиб ўтишга муваффақ бўлганини эълон қилди.
Сионистик режимининг ҳаво ҳужумлари Сурия ҳукумати Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва БМТ Хавфсизлик Кенгашига мактуб йўллаб, бу ҳужумларни қоралаб, тўхтатишни сўраган бир вақтда содир бўлмоқда.