ИШИД терористлари Ироқ шимолини химиявий қурол билан нишонга олишди
ноябр 13, 2016 19:19 Asia/Tashkent
ИШИД террорчилик гуруҳи Ироқ шимолида урушни бой берганидан сўнг, ишғолдан озод этилган минтақаларни химиявий қурол билан нишонга олишмоқда.
Алолам телеканали хабарига кўра, сешанба куни ИШИД терорчилик гуруҳи Ироқнинг Салоҳиддин вилояти шимолида жойлашган Ашшурақот шаҳрининг минтақаларидан бирига химиявий қурол биланҳужум қилди ва бу ҳужумда 3 нафар қурбон бўлиб яна икки нафар жароҳат олди.
Ироқ ҳаво кучлари Мўсул шаҳрида тарқатган баёнотида бу шаҳар халқидан ҳушёрликни риоя қилишлари ҳамда ўзларини ҳимоя қилиш учун лозим чора- тадбирлар кўриб чиқишлари билан ИШИДга қарши ҳужум қилишга тайёр бўлишларини сўради.