Саййид Ҳасан Насруллоҳнинг Ошуро нутқидан кейин сионист ҳукуматнинг фавқулодда йиғилиши бўлди
Ливан Ҳизбуллоҳи бош котибининг Ошуродаги нутқидан сўнг сионист расмийлар фавқулодда йиғилиш ўтказди.
Ливандаги Ҳизбуллоҳ бош котиби Саййид Ҳасан Насруллоҳ шанба куни Байрутдаги Ошуро нутқида шундай деди: Қаршилик тайёр ва Исроилнинг Ливанга нисбатан аҳмоқлигига қарши туришдан тортинмайди. Қаршилик Сионистик режимнинг ҳар қандай аҳмоқлигига қарши Ливан тўхтатиб туриш қобиляти, қаршилик кўрсатишга ва ерларини озод қилишга тайёр.
Насруллоҳнинг аниқлик киритишича, айнан Ливан босиб олинган ва Сионистик режим бизнинг ҳудудимизнинг бир қисмини ҳамон эгаллаб турибди. Улар Ал-Ғажр вилоятининг бир қисмини ишғол қилиб, иғвогарлик ҳаракатлари ҳақида бемаънилик билан гапиришмоқда.
Араб 48 веб-сайтига кўра, Ливан Ҳизбуллоҳи Бош котиби Саййид Ҳасан Насруллоҳнинг Ашуродаги нутқидан сўнг, сионистик режим армияси бирданига босиб олинган Фаластиннинг шимолий чегараларида ўз кучларини кучайтирди ва бу режим Бош вазири, Бенямин Нетаняху эса фавқулодда йиғилиш ўтказди.
Сионистлар телевидениесининг 13-каналининг хабарига кўра, Бенямин Нетаняҳу сионист режим Бош вазири Ҳарбий Вазир Ёав Галант ва юқори мартабали ҳарбий офицерлар ва қўмондонлар билан навбатдан ташқари йиғилиш ўтказиб, Ҳизбуллоҳ бош котибининг таҳдидлари, қаршилик қаршисида Тел-Авивнинг келажак сценарийлари, чегара ҳудудидаги разветка вазияти ва аҳволни баҳолашни ўрганиб чиқди.
Галлант, шунингдек, Ливан чегараларида кескин вазият юзага келган тақдирда ҳарбий ва оператив режаларни амалга оширишга рози бўлди ва босиб олинган Фаластиннинг шимолий чегараларида ўз кучларининг турли хил сценарийларга қарши курашишга тайёрлигини ошириш ҳақида буйруқ берди.
Ливан чегаралари охирги пайтларда сионистик режимнинг Ливаннинг босиб олинган ҳудудларида девор қуришдан тортиб ер қазишгача бўлган шубҳали ҳаракатлари ва ҳар сафар Тел-Авивнинг Ливан Ҳизбуллоҳи провокацион ҳаракатларга киришаётганини даьво қилиши сабабли кескинлик кучайганига гувоҳ бўлди.