Дамашқ атрофига сионистик режим қирувчилари ҳужум қилди
Суриянинг расмий ахборот агентлиги (САНА) душанба куни эрталаб сионистик режимнинг Дамашқ яқинидаги ҳаво ҳужуми ва мамлакат ҳаво ҳужумидан мудофаа кучларининг душман нишонларга қарши тўқнашуви ҳақида эьлон қилди.
Сўнгги йилларда Сионгистик режими Дамашқ ва Суриянинг турли ҳудудларига қайта-қайта ҳужум қилди, бу ҳужумларнинг аксариятида ҳаво ҳужумидан мудофаа воситаларининг ўз вақтида тўхтатилиши билан қайтарилди.
Эрон Телерадиокомпаниясининг Ўзбек сайтининг хабар беришича, Сурия расмий ахборот агентлиги (САНА) Дамашқ атрофида бир неча портлаш овозлари эшитилганини маьлум қилган. Сурия армиясининг мудофаа тизимлари сионистик режим ракеталарини тутиб олиш учун ишга туширилди.
Бу ҳужумларда Сурия армиясининг 4нафар ҳарбийси шаҳид бўлди.
Сионистик режимнинг ҳаво ҳужумлари Сурия ҳукумати Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва БМТ Хавфсизлик Кенгашига мактуб йўллаб, бу ҳужумларни қоралаб, тўхтатишни сўраган бир вақтда содир бўлмоқда.