Ироқдаги ИШИД террорчилик гуруҳининг тожик миллатига мансуб саркардаларидан бўлмиш Абу Абдуллоҳ ат-Тожикий ўлдирилди
(last modified Mon, 14 Nov 2016 12:10:44 GMT )
ноябр 14, 2016 17:10 Asia/Tashkent
  • Ироқдаги ИШИД террорчилик гуруҳининг тожик миллатига мансуб саркардаларидан бўлмиш Абу Абдуллоҳ ат-Тожикий ўлдирилди

Ироқдаги ИШИД террорчилик гуруҳининг тожик миллатига мансуб саркардаларидан бўлмиш Абу Абдуллоҳ ат-Тожикий ўлдирилди

Ироқдаги ИШИД террорчилик гуруҳининг тожик миллатига мансуб саркардаларидан бўлмиш Абу Абдуллоҳ ат-Тожикий ўлдирилди. Форс ахборот агентлигининг Душанбе шаҳридан берган хабарига кўра, ИШИД террорчилик гуруҳига яқин бўлган ахборот манбалари бугун душанба куни тарқатган хабарларига кўра, ушбу гуруҳга аъзо бўлган тожик раҳбарларининг бири бўлмиш Абу Абдуллоҳ, Ироқнинг Мосел шаҳрида ўлдирилди.  Ушбу хабарга биноан, ушбу ўлдирилган ИШИД террорчилик гуруҳи аъзосининг қаерда туғилганлиги ва унинг шахси ҳақидаги расмий маълумотлар эълон қилинмаган. Ушбу ИШИД террорчилик гуруҳи аъзосининг ўлдирилишидан 2 ой олдин ҳам, ахборот манбалари томонидан ИШИД террорчилик гуруҳининг тожик миллатига мансуб бўлган саркардаларининг бири бўлмиш Абумуҳаммад Тожикийнинг Сурия ва Ироқдаги жангларда ўлдирилганлиги ҳақида хабар берилган эди. Тожикистон хавфсизлик хизмати берган маълумотларга кўра, ҳозирга қадар ушбу мамлакатнинг мингдан ортиқ фуқаролари ИШИД террорчилик гуруҳига аъзо бўлиш мақсадида Сурия ва Ироққа боришган. Шулардан 300 нафаридан кўпроғи ҳалок бўлган.