Суриядаги Америка ишғолчилари базасида портлаш юз берди
(last modified Sat, 12 Aug 2023 09:33:44 GMT )
август 12, 2023 14:33 Asia/Tashkent
  • Суриядаги Америка ишғолчилари базасида портлаш юз берди
    Суриядаги Америка ишғолчилари базасида портлаш юз берди

Суриянинг Ал-Ҳасака вилоятининг Риф ҳудудидаги Америка базаси ичида портлаш содир бўлганини хабар манбаси хабар қилди.

Сурия курд демократик кучлари (СДФ) билан алоқадор Америка ҳарбийлари узоқ вақтдан бери Суриянинг шимоли ва шимоли-шарқида ноқонуний равишда мавжуд бўлиб, мамлакатнинг нефт ресурслари ва бойликларини талон-тарож қилишдан ташқари, ушбу ҳудудлар аҳолисига қарши жиноятлар содир этишмоқда. 

Ал-Маядеен шанба кунги хабарида Сурия шарқидаги Ал-Ҳасака вилоятининг Рифдаги “Аш-Шададий” ҳудудидаги Америка базаси ичида портлаш содир бўлганини хабар қилди.

Ал-Маядеен тармоғи ушбу ҳисоботга қўшимча қилди:Портлаш содир бўлган жойга бир қатор тез ёрдам машиналари жўнатилди.

Бугун шанба куни эрталаб Сурия шарқидаги Дайр-аз-Завр вилоятидаги “Конико” табиий газ конида Америка ишғолининг ҳарбий базаси учта ракета ҳужуми билан нишонга олинди.

Ушбу хабарга кўра, номаълум шахслар томонидан ушбу мамлакатнинг ноқонуний базаси ичидаги АҚШ армияси кучлари томон 3 та ракета отилган ва нишонларга тегган.

Коникога қилинган ҳужум ва Ал-Шададидаги Америка базасидаги портлаш оқибатида юзага келиши мумкин бўлган қурбонлар ва зарарлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Яқинда Сурия шарқида жойлашган Дайр аз-Завр вилоятидаги маҳаллий манбалар Америка террорчилар ҳарбий базаларидан бирининг ичидан бир нечта кучли портлаш овози эшитилганини хабар қилишди.

Ёрлиқ