ҲАМАС: Биз ҳар қандай аҳмоқликка қаттиқ жавоб қайтарамиз
(last modified Sun, 27 Aug 2023 14:50:36 GMT )
август 27, 2023 19:50 Asia/Tashkent
  • ҲАМАС: Биз ҳар қандай аҳмоқликка қаттиқ жавоб қайтарамиз
    ҲАМАС: Биз ҳар қандай аҳмоқликка қаттиқ жавоб қайтарамиз

Ҳамаснинг юқори мартабали аьзоси сионистик режим таҳдидларига жавобан шундай деди:Биз босқинчиларни Шайх “Солиҳ ал-Арурий” ёки қаршилик ҳаракати етакчиларидан бирортасини террор қилиш каби ҳар қандай аҳмоқликдан огоҳлантирамиз.

Сионистик режим Бош вазири Бенямин Нетаняху Исмоил Ҳаниянинг ноиби Солиҳ ал-Арурийни ўлдириш билан таҳдид қилди.

Нетаняхунинг тан олишича, ичкаридан ва ташқаридан қаршилик ўқи бу режимни ўраб олган ва унга қарши турибди.

Ҳамас Исломий Қаршилик Ҳаракати матбуот котиби Ҳазем Қосим якшанба куни шундай деди:Босқинчи режимнинг таҳдидлари Фаластин халқини қўрқитмайди ва ўз мақсадлари тўлиқ амалга ошгунча, озодлик ва мустақилликка эришгунча йўлини давом эттираётган қаршиликлар орасида ҳеч қандай қўрқувга сабаб бўлмайди.

Қосим Фаластин курашлари ҳақида ҳам шундай деди:Бу кураш бутунлай халқаро қонунлар ва инсоний одатларга мувофиқдир ва бу Фаластин халқининг ўз юрти ва муқаддасотларини ҳимоя қилиш ва озодликка эришиш учун курашиш ҳуқуқидир.

Ҳамас ҳаракати етакчиларидан бири Исмоил Ризвон ҳам Ал-Ақсо радиосига шундай деди:Биз ишғолчиларни Шайх Солиҳ ал-Арурий ёки қаршилик кўрсатувчи етакчилардан бирортасини ўлдиришдаги ҳар қандай аҳмоқликдан огоҳлантирамиз.

Ризвон таькидлади:Ҳамас ҳаракати Ал-Ақса масжидига ёки Фаластин етакчилари ва халқига қарши содир этилган жиноятни ҳеч қачон жавобсиз қолдирмайди.