ИШИД террористлари Мўсулни химиявий қурол билан нишонга олишди
ИШИД террорчилик гуруҳи Найнаво вилоятидаги минтақалардан бирига химиявий қурол билан ҳужум қилдилар.
Алолам телеканали хабарига кўра, Найнаво вилоятида ИШИД террористларининг қолган аъзолари қочиб кетишдан олдин таркибида химиявий моддалар бўлган қуроллар билан бу минтақа халқининг яшаш жойлари ва бозорларидан бирини нишонга олишди. Бу ҳужум оқибатида Ироқнинг 7 фуқароси улар жумласидан бир болакай жароҳат олди.
БМТ ҳам ИШИД террористлари томонидан Мўсул фуқаролари ва бу шаҳарни озод этиш учун ҳаракат этаётган Ироқ ҳарбийларини химиявий қурол билан нишонга олинишини имкони борлиги тўғрисида огоҳлантирди.
Ироқ Ички ишлар вазирлиги нотиғи Саъд Маъон эса Мўсулнинг шарқий айрим минтақаларидан ИШИД террористларини чиқариб юборилгани ҳақида хабар берди.