Сионистик режимнинг Ғазога уюштираёган ҳужумларида 413 нафар фаластинлик шаҳид бўлди
(last modified Mon, 09 Oct 2023 05:10:35 GMT )
октябр 09, 2023 10:10 Asia/Tashkent
  • Сионистик режимнинг Ғазога уюштираёган ҳужумларида 413 нафар фаластинлик шаҳид бўлди
    Сионистик режимнинг Ғазога уюштираёган ҳужумларида 413 нафар фаластинлик шаҳид бўлди

Ғазо бўлгасидаги Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги сионистик режимнинг сўнгги тажовузларида бу секторда 413 нафар фаластинлик улар жумласидан 78 нафар болалар, 41 аёл шаҳид бўлгани ва 2 минг 300 киши улар жумласидан 213 бола ва 140 аёл яраланганини эълон қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги шунингдек шанба кунидан бери сионистик режимнинг Ғазо бўлгасига қарши давом этаётган тажовузи натижасида Ғазодаги 54 нафардан иборат бўлан 8 фаластинлик оилаларнинг камида бутун аъзолари шаҳид бўлди деб изоҳлади.

Бу вазирлик электр инқирозининг давом этиши соғлиқни сақлаш тизимини муаммога айлантирган ва нозик ҳудудларида юзлаб ярадор ва касал одамларнинг ҳаётига таҳдид солмоқда деб қўшимча қилди.

Фаластин ССВ баёнотининг бошқа қисмида  халқаро ҳамжамиятни ва барча тегишли томонларнии ишғолчи сионистик режимнинг соғлиқни сақлаш тизими учун хавф туғдираётгани сабабли электр тармоқларни фаоллаштириши учун босим ўтказишга чақирди.

Вазирлик баёноти сўнггида фавқулодда эҳтиёжларимзни қўллаб-қувватлаш учун дори -дармонлар, тиббий буюмлар, ёқилғи ва юқори қувватли электр генераторларга муҳтожмиз деб эълон қилди.

Бугун душанба куни ахборот манбалари сиоинстик режимнинг Ғазо жанубидаги тур-жой уйига уюштирган ҳаво ҳужумида яна 11 фаластинлик шаҳид бўлганини хабар қилди.

Исроил режими қирувчи самолётлари Ғазо секторининг турли ҳудудларига ҳужумларини давом эттириб масжид ва универсиети биносини ҳам нишонга олди.

Бошқа томондан ҳам ахбоот манбалари Фаластин қаршиликк гуруҳларининг Ғазо бўлгасидан ишғол қилинган Нитифут ва Ан-Нақаб/Негев/ аҳоли пункталар томон ракета ҳужумлари бошлаганини маълум қилдилар.

Эслатиб ўтамиз Фаластин Исломий Қаршилик ҳаракати /Ҳамас/ сионистик режимнинг ёвузликларга жавобан кеча -7-октябрь бери Ал-Ақсо операциясида  босиб олинган ҳудудлар жумладан Тел-авив, Ашдод ва Ашкелонни юзлаб ракета ва снарярдлар билан нишонга олди.

Шанба куни Фаластин қаршилик жангчилари Ғазодан (Жанубий) сионистик режимнинг босиб олинган ҳудудлардаги позицияларига қарши кенг қамровли ва ноёб амалиётини бошладилар; 75 йиллик узурпион ишғол тарихида мисли кўрилмаган ва сионистларни ларзага солган операция.

Ёрлиқ