октябр 11, 2023 15:05 Asia/Tashkent
  • Ҳамас: биз сионист маҳбусларга яхши муносабатдамиз
    Ҳамас: биз сионист маҳбусларга яхши муносабатдамиз

Ҳамас ҳаракати етакчиларидан бири фаластинликлар сионист маҳбусларга тўлиқ инсонийлик билан муносбатда бўлишади деб айтди.

Ал-Жазира телеканалининг хабар қилиишча, Фаластин Исломий қаршилик ҳаракати- Ҳамас  етакчиларидан бири,  қўли қонга ботган ҳақиқий жиноятчилар эса фактларни сохталаштирувчи сионист босқинчилардир аммо Фаластин қаршиликлари сионист маҳбусларга тўлиқ инсонийлик муносабатда  бўлади деб маълум қилди.

Ҳамас расмийси шунингдек сионистлар ва унинг иттифоқчичларининг маҳбусларга нисбатан ноинсоний муносабатда бўлган айбловларга жавобан қаршилик ҳаракат исроилллик маҳбусларни қатл қилмайди ёки қийноққа солмайди деб таъкидлади.

Ҳамас аъзоси ўз сўзларида сионистик режим босқинчи жангарилари Ғазога қуруқликдан ҳужум қила олмайди чунки улар бу ерларнинг эгаларидан қўрқишади деб аниқлик киритди.

У сўзларининг бошқа қисмида биз араб ҳукмдорларига эмас балки Фаластин даъвосини қўллаб-қувватлаб бўкаётган жонли араб халқининг ҳаракатига умид қиламиз деб эълон қилди.

Ҳамас ҳаракатининг ушбу аъзоси қаршилик ҳаракати Ал-Ақсо тўфони операциясини амалга оширашдан афсусланмаслигини чунки қаршилик ва Фаластин халқининг мақсади шу заминни озод қилиш эканлигини айтди.

Ёрлиқ