Ироқ расмийси: Биз Исроилга қарши урушда қатнашишга тайёрмиз
Ироқ Асоиб Аҳл ал-Ҳақ ҳаракати бош котиби: “Ақсо тўфони жангида мазлум Фаластин халқини қўллаб-қувватлашга тайёрмиз.
7 октябр, шанба куни эрталаб Ҳамас исломий қаршилик ҳаракати ишғол қилинган ҳудудларга, жумладан Тел-Авив, Ашдод ва Ашкелонга юзлаб ракеталар билан ҳужум қилди ва давом этаётган тўқнашувлар минглаб сионистларнинг ўлимига сабаб бўлди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Ироқнинг Асоиб Аҳл ал-Ҳақ ташкилоти бош котиби Қаис ал-Хаззолий Фаластин қаршилик гуруҳларининг “Ал-Ақсо тўфони” амалиётидаги муваффақиятига тўхталиб, шундай деди:Биз ишғол остидаги Фаластиндаги биродарларимизга ҳар қандай ёрдамга тайёрмиз ва Исроил режимига қарши курашда иккиланмаймиз.
Ал-Хаззолий Ироқ ягона позиция ва ҳокимият бирлигини қабул қилиб, унинг халқи ва ҳукумати Фаластинни ҳимоя қилиш учун бирлашганини айтди ва қўшимча қилди:Ироқ халқи Фаластин халқини қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказиладиган юриш ва йиғилишларда қатнашиш чақириқларида қатнашиб, ўз тайёрлигини билдирмоқда.
Ироқ Асоиб Аҳл ал-Ҳақ ҳаракати бош котиби Фаластин халқи ҳуқуқларининг поймол этилиши, сионист босқинчилар томонидан Ғазонинг зулми ва қамал қилиниши ҳамда бу ҳудудда сув ва электр таъминотининг узилиши ҳамда аҳолига тиббий ёрдам етказилишининг олдини олишга ишора қилди.
Зулмга учраган Фаластин халқининг ҳақ-ҳуқуқлари етмиш йилдан ортиқ вақтдан бери сионистик ишғол режимининг оёқлари остида эзилиб келинмоқда. Бу режим зикр қилинган даврда фаластинликларга қарши энг шафқатсиз жиноятларни амалга оширди.