октябр 14, 2023 22:20 Asia/Tashkent

Ливан Ҳизбуллоҳи баёнот бериб, сионистик режимнинг босиб олинган Шаба далаларидаги ҳарбий позицияларига берилган оғир зарбаларни эълон қилди.

“Ал-Манар”нинг шанба кунги хабарига кўра, Ливан Ҳизбуллоҳи ўз баёнотида сионистик режимнинг ҳарбий позицияларига қаратилган шиддатли ҳужумларга ишора қилиб, шундай эълон қилди:Қаршилик Исроилнинг Шаба далаларида жойлашган 5 та ҳарбий марказига аниқ ва тўғридан-тўғри зарбалар берди.

Ливан Ҳизбуллоҳи баёнотида шундай дейилади:Маҳаллий вақт билан чорак кам учда қаршилик кучлари Шаба далаларида сионистик режимнинг ҳарбий позицияларини нишонга олди.

Ливан исломий қаршилик ўз баёнотида таъкидлади:Биз бошқариладиган ракеталар ва миномётлар билан Ройсат Алам, Самақаҳ, Забедин ва Рамтҳа радар позицияларини нишонга олдик.

Олдинроқ, Ал-Жазира тармоғи Шабаа далаларида Ройсе Ал Алам атрофидаги тўқнашув ҳақида хабар берди ва эълон қилди:сионистик режим артиллерияси Ливан жанубидаги Кафр Шоба ва Бастара фермаси атрофидаги ҳудудларни ўққа тутди.

Ал Жазира мухбири сионистик режимнинг Кафр Шуба тепаликлари ва Шаба далаларидаги позицияларига бир неча ўқ ва бошқариладиган ракеталар отилганини хабар қилди.

Бошқа бир хабарга кўра эса Қассам Бригадалари (Ҳамас ҳаракатининг ҳарбий қаноти) баёнот бериб, сионистик режим Ғазодаги тинч аҳоли нишонга олинишига жавобан Бен-Гурион аеропортига ракеталар отилганини эълон қилди.

Қассам батальонлари томонидан берилган баёнотда бу борада шундай дейилади: Тел-Авивдаги Бен Гурион аеропорти ва Ашкелон, Сдерот ва Зикимни ракета ҳужуми билан бомбардимон қилдик.

Ал Жазеера хабар беришича: Тел-Авив шарқидаги Бен Гурион халқаро аеропорти яқинидаги шаҳарларда сигнал сиреналари янгради.

Ёрлиқ