Ҳизбуллоҳ ҳаракати: сионистик режим армиясининг позицияларидан бирини нишонга олдик
Ливаннинг Ҳизбуллоҳ ҳаракати сионистик режим армиясининг ҳарбий марказларидан бирини бошқариладиган ракеталар билан нишонга олганини маълум қилди.
Бугун сионистик режим ОАВлари Ливан ва ишғол этилган Фаластин чегараларида тўқнашувлар юз берганини хабар қилди. Исроил режими армияси ҳам Шатола минтақасида яқинида тўқнашув юз бергани ва зирҳга қарши ракета учирилганини таъкидлади.
Сионистик режим телевидениясининг 12-канали ҳам бу ҳужумда бир сионистлардан бири ҳалок бўлгани ва 4 нафари жароҳатланганини тасдиқлади.
Ал-маёдин телеканалига кўра, Ҳизбуллоҳ ҳаракати шунингек бу гуруҳга алоқадор қаршилик гуруҳлари сиоинстик режим армиясининг Шатоладига маркзларидан бирини бошқариладиган ракеталар билан нишонга олгани ва бу ҳужумда бир қанча сионист ҳалок бўлиб яна бир қанчаси жароҳатланганини қўшимча қилди.
Ҳизбуллоҳ ҳаракати бу ҳужум Исроил режимининг журналистларни нишонга олган ҳужумларига жавоб эканлигини таъкидлади. Сионистик режим ҳужумларида Уссом Абдуллоҳ номли журналист ва бир нечта ливанликлар шаҳид бўлганди.
Ал-Манор телеканали ҳам Ливан билан чегарадаги Раҳаб номли Исроил режими ҳарбий базасида Ҳизбуллоҳ байроғи кўтарилганини хабар қилди.