Ғазодаги шаҳидлар сони 3 минг 478 нафарга етди
Бу ҳақда Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили маълум қилди
Cионист армиянинг Ғазо секторига қилган шафқаncиз ҳужумлари натижасида 3478 нафар фаластинлик шаҳид бўлди, 12065 нафари яраланди.
Охирги кунларда Фаластин қаршиликларининг Ал-Ақсо тўфони амалиётида ўзининг шармандали ҳарбий, хавфсизлик ва разведка муваффақиятсизлигига жавобан, сионист режим жуда кучли ва илғор бомбалардан фойдаланган ҳолда Ғазо секторининг турар жой ва ҳаётий инфратузилмаларини шафқатсиз ҳужумлар билан нишонга олмоқда.
Ал-Масираҳ нашри хабарига кўра, Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби Ашраф ал-Қадара сионист армиянинг Ғазога шафқатсиз ҳужумлари натижасида 3 минг 478 нафар фаластинлик шаҳид бўлгани ва яна 12 минг 65 киши яраланганини эълон қилди.
Ал-Қадара шундай деди:Жиноятчи душман Ал-Муамдоний касалхонасида амалга оширган катта қирғин қурбонлари сони 471 нафар шаҳид ва 314 нафар ярадорга етди. 28 нафар ярадорнинг аҳволи ҳам оғир экани айтилмоқда.
Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби таъкидлади:Исроилнинг Ғазодаги тажовузи қурбонларининг 70 фоизини болалар, аёллар ва қариялар ташкил этади. Бу жиноятларда 433 та оила ҳужумга учраган ва бу оилалардан фақат 2421 нафар шаҳиднинг жасади мавжуд бўлиб, уларнинг юзлаблари ҳанузгача вайроналар остида қолмоқда.
Ал-Қадра қўшимча қилди:Соғлиқни сақлаш вазирлигига вайроналар остида қолган одамлар ҳақида 1300 та хабар келиб тушган, улардан 600 нафари болалардир. Биз кўчирилганларнинг бир қисми тирик эканини кутмоқдамиз, бироқ узлуксиз бомбардимон ва қулайликлар йўқлиги сабабли уларга етиб бориш қийин.
Ғазодаги Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби, касалхоналар амалий қулаш босқичига киргандан сўнг, келгуси соатлар келажакда касал ва ярадорларга тиббий хизмат кўрсатиш жараёнида катта таъсир кўрсатиши ҳақида огоҳлантирди.