Сўнгги 24 соат ичида сионистлар ҳужумида яна 352 фаластинлик шаҳид бўлди
(last modified Sat, 21 Oct 2023 06:06:15 GMT )
октябр 21, 2023 11:06 Asia/Tashkent
  • Сўнгги 24 соат ичида сионистлар ҳужумида яна 352 фаластинлик шаҳид бўлди
    Сўнгги 24 соат ичида сионистлар ҳужумида яна 352 фаластинлик шаҳид бўлди

Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги 24 соат ичида сионистик режим бомбардимонарида 352 фаластинлик шаҳид бўлганини маълум қилди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича,  Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби Ашраф Ал-Қадра  сионистик режим ўтган 24 соат ичида Ғазо секторини 37 мартадан ортиқ бомбардимон қилганини хабар қилди.

Ал-Қадра ўз сўзларидаидап бу вақт ичида 352 фалатинлик шаҳид бўлиб яна 669 киши яраланди. Ғазодаги сионистик режим бомбадимонлари вайроналрари остида яна 1 минг 400 нафар фаластинлик бедарак юқолди улардан 700 нафари болалар деб эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз ҲАМОС ҳаракатиниг " Ал-Ақсо тўфони" операцияси бошланганидан бери  сионистик режимни Ғазо бўлгасига қарши ҳужумларида 4 минг 137 фаластинлик шаҳид бўлиб 13 минг 500 нафардан ортиқ киши жароҳатланганди.

Фаластин ССВ матбуот котиби  Ал-қадра ҳам сионистик режимнинг кетма-кет жиноятлари этник тозалаш ва фаластинликларнинг мавжудлигига таҳдид бўлганини эслатди.

Ўтган 14 кун ичида сиоонистик режим томонидан содир этилган жиноялар қурбонларига 70 фоиздан ортиғи болалар. аёллар ва қариялардир.

Бугун Исроил режими армияси кеча тунда Ғазо бўлгасидаги 100 та объектни  бомбардимон қилганини  ва бу режим ҳабийларини Ғазо халиқга қарши ҳаво ҳужумлар ва ғарбий Соҳилда фалатинилкларни ҳибсга олишда давом этаётганини хабар қилди.