октябр 21, 2023 13:52 Asia/Tashkent
  • Сионистик режим қирувчи самолётлари Ғазодаги турар-жойларни бомбардимон этишни давом эттирмоқда
    Сионистик режим қирувчи самолётлари Ғазодаги турар-жойларни бомбардимон этишни давом эттирмоқда

Сионистик режим босинчи армияси қирувчи самолётлари илгаригидек Ғазо бўлгасидаги турар-жой ҳудудларига шафқатсиз ҳужумларни давом эттирмоқда ва қурбонлар сони ҳам ортиб бормоқда.

Ал-Маёдин телеканалининг хабар қилишича, сионистик режим қирувчи самолётлари бугун эрталаб ҳам Ғазо бўлгасининг турли ҳудудларини нишонга олди. Ҳатто Рафаҳ шаҳри шарқида жойлашган Аж-Жунайна маҳалласи ва Ғазо жанубидаги Хон Юнис шаҳри марказидаги яна бир маҳалла бир неча дақиқа олдин бу қирувчи самолётларнинг ҳужумларига гувоҳ бўлди.

Хабарга асосан,   ўтган бир соат ичида сионистик режимнинг Ғазо секторидаги аҳоли яшаш жойларига берган ҳаво ҳужумлари чоғида 30 дан ортиқ бегуноҳ фаластинлик шаҳид бўлди.

Сионистик режим армиясиниг Ғазо сектори шимолидаги аҳоли турар-жойларга хусусан Ғазо марказидаги  Ат-Тавом ва Дейр-ул Балоҳ ҳудудларига қарши ҳужумлари давом этмоқда.

Сионистик режим қирувчи самолётларини турар-жой ҳудудларига қилган ҳужумларининг фақат биттасида Рафаҳ шаҳрида жойлашган Зуъраб оиласининг уйи вайрон бўлган ва бу ҳужум натижасида камида 9 нафар фаластинлик шаҳид бўлди.

Сионистик режим армияси Ғазо шаҳридаги тиббиёт марказларини ҳам бомардимон қилди.\

Хабарда келтирилишича бу режим артиллерияси ҳам Ғазо бўлгасининг турли ҳудудларига ҳужум қилган.

Ғазо бўлгаси касалхонаси тиббиёт ходимлари сионистик режим қўшинларининг касалхонани бомбардимон қилиш таҳидидлари сабаб бу жойни тарк этмасликларини эълон қилган.

Ёрлиқ