Ғарбнинг 6 давлати сионистик режимнинг Ғазодаги жиноятларини ҳимоя қилиб баёнот бердилар
Босқинчи сионистик режимнинг Ғазода жиноятлари кучайиши билан бир вақтда АҚШ ва Канада бошқа 4 Европа давлатлари билан биргаликда бу жинояткорр режимни ҳимоя қилиш учун қўшма баёнот берди.
Меҳр ахборот агентлигининг хабар қилишича, АҚШ, Британия, Франция, Канада, Германия ва Италия давлатлари етакчилари қўшма баёнотида сионистик режим қирувчи самолётларининг Ғазо секторига тинимсиз ҳужумлар ва Фаластин халқини оммавий қирғин этаётани ҳақида гапирмай сионистик режимни қўллаб-қувватлашишларини эълон қилдилар.
Мазкур баёнотда Ғазо бўлгасида болалар ва тинч аҳолининг оммавий қирғин этилиши "Исроилнинг террордан ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқи" деб таърифланган.
Баёнот ҳам Британия Бош вазири Риши Сунакнинг АҚШ президенти Жо Байден, Франция президенти Эммануэл Макрон, Германия канслери Олаф Шольц , Италия бош вазири Георгия Мелони ва Канада бош вазири Жастин Трюдо билан телефон орқали суҳбатидан сўнг эълон қилинди.
Европанинг ушбу 6 давлати ўзларини сиоинстик режимга сиёсий ёрдам ва ҳарбий кўмак жўнатиш тарафдори бўлганини маълум қилиб айни пайтда Исроил режими армиясидан Ғазони бомбардимон қилиш в инсонларни қатл эишда " халқаро қонунларга риоя қилиш ва тинч аҳолини ҳимоя қилиши" ни ҳам сўраган.
Европа Комиссияси раиси Урсулла фан Дер Лайен ҳам ўз чиқишида кенг кўламли танқидларга қарамай, сионистик режимни қўллаб-қувватлашни таъкиўдлаб Эронга қарши айрим айбловларни илгари сурди.
Ўтган ҳафта Европа иттифоқчиларининг 800 га яқин ходими Урсулла фон Дерлайеннинг ҲАМОС билан урушда Исроилни асоссиз қўллаб қуввалаганига норозилик билдирган бир вазиятда у сионистик режим тарафида эканлигига яна бир бо урғу бермоқда.