Ғазо олов остида, болалар эса қонга беланган
Сионистик режимнинг Ғазо секторининг тинч аҳоли пунктларига ҳужумлари давом этмоқда ва бу жиноятнинг асосий қурбонлари фаластинлик болалардир.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, 7 октябрдан бери сионистик режим Ғазодаги турар жой ва тиббиёт ҳудудларини тинимсиз бомбардимон қилмоқда, бунинг натижасида 5877 фаластинлик шаҳид бўлди. Улардан 2555 нафари болалар, 1119 нафари аёллардир.
Шунингдек, ҳозиргача бу ҳужумларда 15273 нафар фаластинлик яраланган.
Душанба оқшомида сионист режимнинг Ғазога ҳужумлари давоми сифатида Ғазо секторининг жанубидаги Хон Юнис ва Рафаҳ ҳудудлари ва бу ҳудуднинг бошқа қисмлари бомбардимон қилинди, бунинг натижасида кўпчилиги болалар бўлган 110 нафар фаластинлик шаҳид бўлди.
Сионист режим Ғазо шимолидаги Жабалиядаги турар-жой уйларини ҳам нишонга олди ва шу пайтгача кўплаб фаластинликлар яраланган.
Сионист босқинчилар аш-Шати лагерида яна бир жиноят содир этиб, 12 нафар фаластинлик шаҳид бўлди, 50 нафари яраланди.
Шунингдек, сионист режим жангариларининг Ғазодаги Шайх Ризвон маҳалласига уюштирган ҳужумида Ал-Расалаҳ Медиа институти мухбири Муҳаммед Эмад Лабед шаҳид бўлди.
Шу доирада, Журналистларни Ҳимоя қилиш Қўмитаси эълон қилиб, сионистларнинг Ғазога ҳужумидан кейин шаҳид бўлган журналистлар сони 23 нафарга етганини эълон қилди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Фаластинлик Қочқинларга ёрдам ва Ишлар Агентлиги (УНРВА) ҳам сионистик режим томонидан ушбу ташкилотнинг яна 6 нафар ходими ўлдирилганини тасдиқлади.
УНРВА ушбу 6 киши билан бирга, 7 октябрдан бери сионистик режим томонидан ўлдирилган ушбу ташкилот ходимларининг умумий сони 35 кишига етганини эълон қилди.
Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнот бериб, сионист режимнинг Ғазога ҳужумларида 57 нафар тиббиёт ходими ҳалок бўлгани ва 100 нафари жароҳатланганини эълон қилди.