Ғазо секторида фаластинлик шаҳидлар сони ортмоқда
(last modified Sun, 29 Oct 2023 05:35:57 GMT )
октябр 29, 2023 10:35 Asia/Tashkent

Сионистик режимнинг Ғазо сектори шимолига қаратилган оғир ҳужумлари билан бир вақтда, Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу минтақада шаҳидлар сони 8 минг кишидан ошганини эълон қилди.

Фаластиннинг Шиҳоб ахборот агентлиги хабарига кўра, Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги якшанба куни Ғазодаги шаҳидларнинг ярмини болалар ва аёллар ташкил этганини маълум қилди.

Фаластин матбуоти сионистик режим фосфорли бомбалар ёрдамида Ғазо секторининг шимолини бомбардимон қилаётганини эълон қилди.

Бошқа томондан, Фаластин Қизил Ярим ой жамияти эълон қилди:Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги Женин шаҳрига сионистлар ҳужуми билан қуролли тўқнашув чоғида бир фаластинлик шаҳид бўлди, 12 киши яраланди.

Фаластинлик ёшлар ва қаршилик жангчилари сионист аскарларнинг Ғарбий Соҳилда олдинга силжишининг олдини олиш мақсадида турли ҳудудларда, жумладан, “Байт Рима”, “Тулкарм”, “Ҳазма” ва “Томун”да сионист кучлар билан тўқнашдилар.

Яна бир янгилик, шанба оқшомида хабар манбалари:сионистик режим Бош вазири Бенямин Нетаняҳунинг матбуот анжумани билан бир вақтда Ғазодаги Фаластин қаршилик кучлари Тел Авивдаги ҳудудларни ракета ҳужумлари билан нишонга олди.