Фаластин қаршиликлари томонидан сионистик режим танки йўқ қилинди
Қассам батальонлари ционистик режимнинг яна бир танкини нишонга олгани ҳақида хабар беришди.
Ўзбекистон сайтининг ёзишича, Фаластин Исломий Қаршилик Ҳаракати (Ҳамас) ҳарбий бўлимига қарашли Қассам батальонлари бугун эълон қилган баёнотда:Бу батальон кучлари Жаҳр ал-Дик ҳудудида Ясин 105 ракетаси билан сионист аскарлари турган сионист танкни нишонга олди.
Қассам батальонлари, шунингдек, Ясин 105 ракетаси билан Ғазо секторининг шимоли-ғарбий йўналишида сионистик режим зирхларини нишонга олганликларини эълон қилди.
Бу баёнотда Қассам Бригадалари Ғазо секторининг шимоли-ғарбида сионист ҳарбий бульдозерларининг нишонга олинганини ҳам тилга олди.
Айни пайтда Ғазонинг жануби-ғарбий ва жануби-шарқидаги икки йўналишдан сизиб кирган сионистик режим аскарлари билан Фаластин қаршилик ҳаракати жангчилари ўртасида шиддатли тўқнашувлар давом этмоқда.
Айни вақтда Ғазо атрофидаги сионист аҳоли пунктларида ҳам сигнал янгради.
Ғазо секторидаги Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам маълум қилди:сионистик режим ҳужумлари қурбонлари сони 8 минг 805 нафар шаҳид ва 22 минг 240 нафар ярадорга етди.
Вазирлик шунингдек, Ғазо секторининг шимолида жойлашган “Жабалия” ҳудудида болаларни ўлдирадиган сионистик режим қурбонлари сони 195 нафар шаҳид, 777 нафар ярадор ва 120 нафар бедарак йўқолганларга етганини қўшимча қилди.