Сионистик режим ҳужумида икки ливанлик шаҳид бўлди
Сионистик режим жангарилари чегара ҳудудига уюштирган ҳужумда икки ливанлик шаҳид бўлди.
Ливаннинг расмий ахборот агеетлигининг хабар қилишича, Ливан ва ишғол этилган Фаластин /Исроил режими/ ўртасида таранглик давом этар экан бу мамлакат ОАВлари бугун сионистлар ҳужумида икки ливанликни шаҳид бўлганини хабар қилди.
Бу икки ливанликнинг жасади бу мамлакатнинг босиб олинган Фаластин билан жанубий чегараси яқинида топилган деб қўшимча қилган ОАВ.
Хабарга биноан, икки ливанликнинг жасади Қизил Хоч ташкилоти ва бу мамлакат армияси ҳамда UNIFIL томонидан бир неча соатлик қидирувдан кейин топилган.
Ғазо бўлгасидаги уруш ва сионистик режимнинг фаластинликларга қарши ҳужумлари бошланганидан буён, сионистлар ва Ҳизбуллоҳ ҳаракати ўртасида ҳар куни отишма содир бўлмоқда. Ғазо бўлгаси урушининг минтақавий тўқнашувга айланиб кетииши эҳтимоли эса катта хавотирларга сабаб бўлмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ливан ва босиб олинган ҳудудлар ўртасидаги чегара 7 октябрь куни /Ал-Ақсо тўфони операцияси бошлангани/ яъни ҲАМАС ва сионистик режим ўртасидаги қарама-қаршилик бошланганидан бери бир томондан бу режим армияси ва бошқа томондан Ҳизбуллоҳ ва Фаластин гуруҳлари ўртасида кесинлик ва отишма ва ракеталар алмашинувига гувоҳ бўлмоқда.