Сионистик режим вазири Ғазога атом бомбасини ташлашни талаб қилди
(last modified Sun, 05 Nov 2023 14:41:33 GMT )
ноябр 05, 2023 19:41 Asia/Tashkent
  • Сионистик режим вазири Ғазога атом бомбасини ташлашни талаб қилди
    Сионистик режим вазири Ғазога атом бомбасини ташлашни талаб қилди

Исроил режими мерос вазири кўриб чиқлиши зарур бўлган вариантлардан бири Ғазо бўлгасига ядровий зарба ҳисобланади деб айтди.

Исроил режими мероси вазири Амихай Эляҳу   (Уцама яҳудий партияси аъзоси/  сўнгги кунларда Ғазони атом бомбарлари билан бомбалашга чақирган иккинчи амалдори бўлди. 

Сионистик режими мероси вазири  "Pol Barama"  телекўрсатувида сўзлаганида биз Ғазо аҳолисини нима қўрқитиши ва Ғазо секторини тарк этишга мажбур қилиши мумкинлигини яхши биламиз чунки ўлим уларни қўрқитмайди биз уларни йўқ қилиш йўлини топишимиз керак деб маълум қилди. 

Амихай Эляҳу Ғазо бўлгаси портлашларида сионист асирларини  ўлдирилгани ҳақида уларнинг ҳаёти аскарларнинг ҳаётидан  қимматроқ эмас урушда қурбонлар борлигини қабул қилишимиз керак деб иддао қилди.

Сионистик режим бош вазири  Бинямин Нетаняҳу кабинетининг экстремистик вазири Ғазога атом бомба ташлашни талаб қилишидан ташқари инсонпарварлик ёрдамларининг Ғазога киришига рухсат беришга қаршилигини билдириб биз " нацист" ларга инсонпарварлик ёрдам бермамиз деб қўшимча қилди.

Бу иддаолар эса кўпчилик Ғазо секторида содир бўлаётган воқеаларни нацистларга хос бўлган геноцид деб баҳолашмоқда.

Сионистик режимнинг ушбу вазири Ғазо бўлгасини атом бомбаси билан уруши ҳақидаги таклифига асосан бу режим бош вазири ўз вазирининг баёнотлари масъулиятидан қочишга уриниб Эляҳунинг Ғазога атом бомбасини ташлаш ҳақидаги баёнотлари ҳақиқатдан йироқ эканлигини таъкидлади.

Ғазо сектори Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу зонадаги шаҳидлар сонининг 9700 нафардан ошганинии  ва уларнинг 70 фоизи аёллар ва болалар  эканлигини эълон қилди.