Сионистик режимнинг Ғазога уюштирган бугунги ҳужумларида яна ўнлаб фаластинлик шаҳид бўлди
(last modified Mon, 06 Nov 2023 07:10:54 GMT )
ноябр 06, 2023 12:10 Asia/Tashkent
  • Сионистик режимнинг Ғазога уюштирган бугунги ҳужумларида яна ўнлаб фаластинлик шаҳид бўлди
    Сионистик режимнинг Ғазога уюштирган бугунги ҳужумларида яна ўнлаб фаластинлик шаҳид бўлди

Бугун эрталаб сионистик режимнинг Ғазога уюширган навбатдаги ҳаво ҳужумларида 25 фаластинлик шаҳид бўлди.

Сионистик режимнинг қирувчи самолётлари бир соатдан камроқ вақт давомида, Ғазо шаҳрини 100 марта бомбардимон қилди. Фаластинлик ОАВларга асосан Ғазо марказидаги  Аз-Завоид ҳудудига уюштирилган ҳаво ҳужумида 10 киши шаҳид бўлди.

Бундан ташқари Ғазо бўлгаси жанубидаги Рафаҳ шаҳри ғарбида жойлашгагн Тал-Ас-Сулон маҳалласи бомардимон  қилинганида яна 15 нафар фаластинлик шаҳид бўлди.

Ғазо сектори шимоли-ғарби ва унинг қирғоқларида сионистик режим армияси ва Фаластин қаршилик кучлари ўртасида кучли тўқнашувлар содир бўлгани хабар қилинмоқда.

Исроил режимининг шафқатсиз ҳаво ҳужумларининг давоми сифатида бе режим қирувчи самолётлари Ғазо бўлгасидаги Рантиси болалар касалхонасининг 3 -қаватини нишонга олди ҳамда Ғазо бўлгаси Жабалия марказидаги уйни ҳам бомбардимон қилди.

Фаластиннинг Ал-Қассом батальонлари ҳам якшанбага ўтар кечачи сионистик режим томонидан Ғазони бомбардимон қилишига жавобан Тел-авининг турли ҳудудларини ракета билан нишонга олди.

Изуддин Қассом номидаги батальоннлари бугун эрталаб ҳам Ғазо бўлгасининг турли ҳудудларида 6 та сионистик режим танкини йўқ қилгани ҳақида баёнот тарқатди.

Ёрлиқ