Ар-Риёддаги араб-ислом саммитининг якуний баёноти эьлон қилинди
(last modified Sat, 11 Nov 2023 14:49:38 GMT )
ноябр 11, 2023 19:49 Asia/Tashkent
  • Ар-Риёддаги араб-ислом саммитининг якуний баёноти эьлон қилинди
    Ар-Риёддаги араб-ислом саммитининг якуний баёноти эьлон қилинди

Араб ва ислом давлатлари раҳбарларининг Ар-Риёддаги йиғилишининг якуний баёнотида Ғазога қарши қамални бузиш ва инсонпарварлик ёрдам карвонларининг етиб бориши зарурлиги таъкидланди.

Араб Лигаси ва Ислом ҳамкорлик ташкилотининг сионистик режимнинг Ғазодаги жиноятларини муҳокама қилишга қаратилган қўшма мажлиси бугун (шанба) Ар-Риёдда араб ва ислом давлатлари раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, ушбу йиғилишнинг якуний баёнотида, ишғолчи режимнинг Ғазо секторига ҳужуми, уруш жиноятлари ва даҳшатли қотилликларни қоралаш билан бирга, Ғазога қўйилган блокадани бекор қилиш ва Озиқ-овқат, дори-дармон ва ёқилғи ўз ичига олган ёрдам инсонпарварлик ёрдамлари карвонлари зудлик билан Ғазога етиб бориши зарурлигини таъкидлади. таъкидланган.

Бу баёнотда айтилишича:“Биз Хавфсизлик Кенгашидан Исроилнинг Ғазо секторидаги шифохоналарни шафқатсизларча вайрон қилганини қоралаш учун шошилинч қарор қабул қилишга чақирамиз. Шунингдек, барча мамлакатлардан ишғолчи ҳукуматларга қурол ва ўқ-дорилар экспорт қилишни тўхтатишни сўраймиз”.

Араб ва ислом давлатлари раҳбарлари учрашувининг якуний баёнотида, шунингдек, Ғазога қарши жавоб уруши ва ўзини-ўзи мудофаа таърифига ёки уни ҳар қандай баҳона билан оқлашга қарши эканлиги таъкидланди.

Араб-ислом давлатлари раҳбарларининг учрашуви иштирокчилари ўз йиғилишларининг якуний баёнотида шундай таъкидладилар:Биз бир ярим миллионга яқин фаластинликнинг Ғазо секторининг шимолидан жанубга кўчиб ўтишини қоралаймиз, бу 1949 йилдаги Тўртинчи Женева конвенцияси ва 1977 йилдаги иловасига кўра уруш жинояти ҳисобланади. Биз Женева келишуви иштирокчиларидан уни қоралаш учун жамоавий қарорлар ва чоралар кўришларини сўраймиз. Шунингдек, биз БМТнинг барча тегишли институтларини ишғолчи режим маъмурларининг ушбу аянчли ғайриинсоний вазиятни давом эттиришга қаратилган саъй-ҳаракатларига қарши туришга чақирамиз ва фаластинлик қочқинларни зудлик билан ўз уйлари ва ҳудудларига қайтариш зарурлигини таъкидлаймиз.

Якуний баёнотда давомида Исломий мамлакатлар етакчилари Фаластин халқининг Ғазо сектори ёки Ғарбий ҳудудда бўлсин, мажбуран шахсий ёки жамоавий кўчирилиши, Иордан дарёсининг қирғоғи, шу жумладан Қуддус ёки унинг ҳудудидан ташқарида исталган бошқа манзилга мажбурий кўчирилиши ёки мажбурий сургун ва кўчишига қаратилган ҳар қандай уринишларни тўлиқ ва мутлақ рад этиш ва жамоавий жавоб беришларини такидладилар ва бу қизил чизиқ ва уруш жинояти эканлигини эълон қилдилар.

Араб ва ислом давлатлари раҳбарлари, шунингдек, Хавфсизлик Кенгашидан сионистик режимнинг Фаластинга қарши тажовузини тўхтатиш ва халқаро қонунлар, инсонпарварлик қонунлари ва халқаро резолюцияларни бузаётган ишғолчи режимни тийиш учун қатъий ва мажбурий қарор қабул қилишни сўрадилар:"Шунинг учун, бу ҳал қилувчи қарорни амалга оширишдан бош тортиш Исроил билан шериклик бўлиб, бу унга ўзининг шафқатсиз тажовузини ва бегуноҳ одамлар, болалар, қариялар ва фаластинлик аёлларни ўлдиришни давом эттиришга имкон беради".